Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Тўлиқ – Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти;

         Институт 1978 йил 27 декабрда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга (28.11.2009 й. №001278-10) биноан фаолият олиб боради.

        Институт қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар, грипп, ичак инфекциялари.

 

Вирусология соҳасида илмий-услубий ва координацион фаолиятни амалга ошириш орқали юқумли касалликларни назорат қилиш ҳамда вирусли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. 

 

Вирусология ИТИ клиникаси

2006 йил 2-юқумли касалликлар шифохонаси базасида ташкил этилган. Клиниканинг асосий йўналиши – ОИВ-инфекция, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, жигар циррози ва ичак инфекциялари билан касалланган беморларга даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш.

Клиника юқумли касалликларни даволаш учун 200 ўринга эга. Клиникада қўйидаги бўлимлар мавжуд:

 

8
булим
200
урин

 

Симуляцион хона

1
булим

Институт тарихи:

Вирусология илмий-текшириш институти 1978 йил 27-декабрда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11-мартдаги 134-сонли қарори билан институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибига киритилган. 2000 йилдан бошлаб институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2000 йилдаги Қарорига мувофиқ институт "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти" сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизимига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти клиник ва амалий вирусология бўйича ихтисослаштирилган илмий-текшириш муассасаларидан биридир.

1979 йилда Вирусология институти директори этиб профессор Ходжаев Ш.Х. тайинланди. Институтни ташкил этиш ва унинг биносининг қурилиши бевосита ушбу институтни 25 йил давомида бошқарган профессор Ходжаев Ш.Х раҳбарлигида амалга оширилди.

 

Вирусология институти филиалининг жамоаси, 1979 йил

 

Институт ходимлари замонавий тадқиқот усуллари мажмуаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларда вирусли гепатитларнинг тарқалиш шароити моделини муваффақиятли ўрганиб чиқди, уларнинг олдини олишди ва юқори сезгир ташҳисот усулларини жорий этишди.

2004 йилдан ҳозирга қадар профессор Э.И.Мусабаев институт директори бўлиб ҳисобланади.

Агар ўша вақтгача Вирусология илмий-текшириш институтининг мавзуси фақат вирусли гепатитлар ва арбовирус инфекциялари бўлган бўлса, 14 йил мобайнида институт фаолиятининг спектри сезиларли даражада кенгайди.

Институтнинг асосий вазифалари

  • Вирусли ва бошқа юқумли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • Вирусли гепатитлар, ОИВ-инфекция, грипп, парранда гриппи, янги грипп, арбовирус ва бошқа вирусли инфекциялар эпидемиологияси, клиникаси, ташҳисоти, давоси ва олдини олиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • Арбовируслар инфекциясининг эпидемиологик ва эпизоотологик кузатувини ўтказиш, уларнинг худудлардаги табиий ўчоқлари ва лаборатория диагностикасини ўрганиш, хамда ахоли орасида ушбу инфекцияларнинг тарқалишини олдини олиш чораларини такомиллаштириш;
  • Замонавий лаборатор ташҳисот усулларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш;
  • Диагностикумлар ва дори-дармонлар сифатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • Институт йўналиши бўйича дори-дармонлар, тиббий воситалар, шуниндек, касалликларнинг ташҳисоти ва давоси бўйича клиник синовларни амалга ошириш;
  • Вирусли инфекцияларга қарши ўтказиладиган иммунопрофилактика чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганишда соғлиқни сақлаш муассасаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Республика ва хорижий давлатларнинг вирусология хизмати мутахассислари билан илмий-амалий ҳамкорликни ўрнатиш;
  • Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ОИТС марказлари билан ҳамкорликда республикада ОИВ-инфекцияси мониторингини олиб бориш, касалликнинг клиник шаклларини ўрганиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, антиретровирус (АРВ) дори-дармонларининг самарадорлиги ўрганиш ва диспансер назоратни ўтказиш.

Эришилган ютуқлар:

Замонавий морфологик, электрон микроскопик, иммуногистокимёвий тадқиқотлар мажмуаси ёрдамида сурункали вирусли гепатитларда жигар зарарланишининг қиёсий структуравий ва вирусологик хусусиятлари аниқланди.

Ўзбекистонда илк маротаба вирусли гепатит Д билан касалланган беморлар жигаридаги Шеддинг лимфоцитлар цитоплазматик мембраналари феномени электрон микроскопик усули билан тасвирлаб берилди ва бу ҳолат ҳисоботи халқаро анжуманларда (Германия 2009 йил, Дельта-гепатит бўйича Европа  анжумани –Туркия, 2010 йил) маъруза қилинди.

Институт ходимлари томонидан вирусли гепатит В билан касалланган беморларнинг жигари биопсияси мисолида HBsAgни аниқлаш учун модификацияланган усул ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда илк маротаба вирус геномининг нуклеотид кетма-кетлиги аниқланиб, унинг ёрдамида ген мутациясига ва вирусга қарши давога вируснинг чидамлилиги аниқланади.

Сурункали вирусли гепатит С касаллигининг кечишига, вирусга қарши давонинг самарадорлигига таъсир этувчи маҳсус генларнинг мутациялари аниқланди, бу эса баъзи генетик омилларнинг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда даво самарадорлиги ва  сурункали вирусли гепатит С асоратларини прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқишга имкон беради.

Илк бор вирусли гепатитларнинг математик модели ишлаб чиқилди ва халқаро анжуманларда (Япония, Германия, ХДР) маъруза қилинди.

Қрим Конго геморрагик иситмасида Рибавирин дорисини қўллаш орқали даволашнинг қўшимча усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

Вирусли диареяларнинг этиологик тузилиши, жумладан, ротавирус инфекциясининг эпидемиологияси ва касалликнинг зарари ўрганилди.

Прогностик ва математик моделлаштириш ёрдамида Ўзбекистонда вирус этиологияли жигар циррозининг олдини олиш учун иқтисодий жиҳатдан самарали модел ишлаб чиқилди.

Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзининг прогностик белгиси сифатида жигар фиброзининг ноинвазив маркери-М2ВРнинг самарадорлиги кўрсатилди.

 

Вирусология илмий-тадқиқот институти The Global Virus Network (GVN) филиали этиб сайланди

Глобал вирусологик тармоғи (GVN) -инсон саломатлигига вирусли таҳдидларни ўрганиш билан шуғулланувчи институтларнинг илғор тажрибаларини бирлаштирган ҳолда халқаро ҳамжамиятга инсон вирусологияси бўйича чуқур ва кенг қамровли тажриба олиб келадиган, шунингдек, мавжуд вирусологик муаммолар ва мавжуд потенциал пандемияларга тайёрланиш муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга ноёб, мустақил глобал ташкилотдир.

Глобал вирусологик тармоғи (GVN) глобал касбга эга бўлган вирусолог олимларнинг профессионал жамоасидир. Ҳозирда GVN 39 та давлатда, жумладан AҚШ, Хитой, Япония, Aвстралия, Германия, Франция, Испания, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда 68 та марказ ва 11 та филиални ўз ичига олади.

GVN нинг асосий мақсади глобал соғлиқни сақлаш ҳамжамияти ва вирусология бўйича мутахассислар илмий ҳамжамиятининг ҳаётий алоқаларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлашдир. GVN миссияси давлат соғлиқни сақлаш органлари ходимларига керакли маълумотларни керакли вақтда олишларини таъминлаш орқали ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш назорати ва вирусология бўйича мутахассислар илмий ҳамжамияти ўртасидаги тафовутни бартараф этишдан иборат. Турли мамлакатлар ва муассасаларда ишлаётган кўплаб тадқиқотчилар тажриба, билим, маблағ ва ресурсларнинг етишмаслиги, объектив сиёсий ва иқтисодий тўсиқлар билан чекланади.

2020-йилдан Вирусология илмий-тадқиқот институти The Global Virus Network тармоғининг филиали этиб сайланди. Институти «Fondazione Pascale» институти, Миллий саратон институти, Неопал, Смородинцев номидаги Россия грипп илмий-тадқиқот институти (SRII) ва АҚШдаги Мериленд университети тиббиёт факултети қошидаги Инсон вирусологияси институтлари билан боғланган.

Манба:  https://gvn.org/gvn-centers-of-excellence/affiliates/

 

«Scopus Awards 2023»

 

2023-йилнинг 6-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «ELSEVIER» компанияси билан ҳамкорликда «Science Direct» халқаро илмий маълумотлар базасига миллий обуна бўлишига бағишланган Форум ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Олий таълим ва илмий ташкилотларнинг «Scopus Awards 2023» танлови “Илмий тадқиқотларнинг ижтимоий таъсири” йўналиши бўйича «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланган нуфузли илмий журналларда илмий мақолаларни чоп этиш бўйича натижаларга эришди.

 

 

Вирусология институти «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этиш фаолияти бўйича ТОП 10 та ташкилот қаторига кирди ва тиббиёт фанлари бўйича мукофотланди.

 

 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори – Академик унвони олдилар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб, тиббиёт фанлари бўйича- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори-Мусабаев Эркин Исакович тасдиқланди.

 

 

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРДА ИШ ФАОЛИЁТИНИ ЮРИТАЁТГАН КАДРЛАР (ВИРУСОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА ИШЛАГАН ХОДИМЛАР)

 

1. Переяслов Дмитрий Игоревич, ЖССТ бош қароргоҳида дастур мутахассиси (Женева).

2. Албеткова Адела, Грузиядаги CDC мутахассиси (Грузия).

3. Адҳам Рустамович Маматқулов, KOICА, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис.

4. Секлер Дилдора Эркиновна, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, миллий дастур мутахассиси.

5. Латипов Ренат Рафаелович, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, миллий дастур мутахассиси.

Эркин Исакович Мусабаев
Эркин Исакович Мусабаев
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 209-02-92

Муаллиф:
200+

илмий ишлари

8

та монография

Раҳбар:
7

докторлик диссертацияларига

20

номзодлик диссертацияларига

Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, 2004 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти директори. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Юқумли касалликлар” кафедраси  мудири.

Мусабаев Э.И. 1983 йилда тиббиёт фанлари номзодини олди, СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология илмий-текшириш институтида 1990 йилда тиббиёт фанлари доктори даражасини олди.

1990-1995 йиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида илмий ишлар бўйича илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

1995-1996 йилларда Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори бўлган.

2000 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади.

Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари Ўзбекистонда вирусли гепатит, вирусли диарея ва бошқа аҳамиятли юқумли касалликларнинг молекуляр эпидемиологияси, патогенези ва даволанишини ўрганишдир.

ОИВ ва вирусли гепатитларни даволашга ва уларни молекуляр генетик аспектларига қаратилган бир қанча миллий ва халқаро илмий-тадқиқот дастурлар ва ўқув курслари координатори ҳисобланади.

200 дан ортиқ илмий ишлари мавжуд, шу жумладан 5 та монография. 4 та докторлик ва 14 та номзодлик диссертацияларига раҳбар ва маслаҳатчи.

 
Лавозим номи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги Вирусология илмий-текшириш институти директори

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори, академик

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Название учреждения 1984 1990
 
касбий фаолияти
Muassasa
Yo'nalish
ish yillari
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган 1990-1995
Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори бўлган. 1995-1996
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади 2000-н.в.
Вирусология илмий-текшириш институти директори директори 2004 й. - ҳ.в.
Туйчиев Лазиз Надирович
Туйчиев Лазиз Надирович
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 231-18-50

 
Лавозим номи

Директор ўринбосари-клиника бош шифокори

 
Илмий даражаси

профессор, тиббиёт фанлар доктори

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Тошкент давлат тиббиёт институти 1987 1993
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси клиник ординатори 1993-1995
Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси аспиранти 1995-1998
Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси ассистенти 1998-2000
Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси докторанти 2000-2003
Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси ассистенти 2003-2004
Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси доценти 2005-2006
Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлар, эпидемиология, болалар касалликлари ва неонатология кафедраси профессори 2006-2010
Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи 2010-2012
Ўзбекистон Республикаси эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий текшириш институти директори 2012-2014
Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси мудири (соатбайлик асосида) 2013 - ҳ.в.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари 2014-2016
Тошкент тиббиёт академияси ректори 2016-2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари 2020-2023
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институт клиникаси бош шифокори 2023 - ҳ.в.
Азиза Сайдуллаевна Хикматуллаева
Азиза Сайдуллаевна Хикматуллаева
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 231-18-62

 
Лавозим номи

Илмий ишлар бўйича директормуовини

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори катта илмий ходим

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти 1992 1998
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
Вирусология илмий-текшириш институти олий маълумотли лаборанти 1998-2004
Вирусология илмий-текшириш институти клиник ординатори 2004-2006
Вирусология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими 2006-2007
Вирусология илмий-текшириш институти аспиранти 2007-2009
Вирусология илмий-текшириш институтиилмий илмий ходими 2009-2018
Вирусология илмий-текшириш институти

илмий ишлар бўйича директор муовини

2018-ҳ.в.
Ибадуллаева Наргиз Сапиевна
Ибадуллаева Наргиз Сапиевна
Aлоқа маълумотлари

 
Лавозим номи

Илмий котиб

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари номзоди

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси 1992 1998
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
1-сонли Республика клиник шифохонаси интернатура шифокори 1998-1999
Вирусология илмий-текшириш институти врач-лаборанти 1999-2005
Вирусология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими 2005-2007
Вирусология илмий-текшириш институти шифокор-вирусологи 2007-2018
Вирусология илмий-текшириш институти тадқиқот институти катта илмий ходими 2018-2021йй       
Вирусология илмий-текшириш институти Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар тадқиқотлар бўлим раҳбари 2018 й - ҳ.в
Рахманов Махмаражаб Ибодович
Рахманов Махмаражаб Ибодович
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 231-18-54

 
Лавозим номи

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания

Самарканд давлат тиббиёт институти (кундузги)

1983 1989

 

 
касбий фаолияти

 Самарканд давлат тиббиёт институти талабаси

1983-1989

Сурхандарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси интернатура шифокори

1989-1990

Навоий вилояти Навоий тумани шифохонаси инфекционист шифокори

1990-1992

Харбий хизмат

1992-2007

Вирусология илмий текшириш институти катта илмий ходими

2009-2009

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини

2009-2017

Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори

2017-2019

ҳ.в.  - Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари

 

2019

 

Эркин Исакович Мусабаев

Эркин Исакович Мусабаев

Узбекистон Республикасини Согликни Саклаш вазирлиги Вирусология илмий-тадкикот институти директори


тиббиёт фанлари доктори, академик

Туйчиев Лазиз Надирович

Туйчиев Лазиз Надирович

Директор ўринбосари-клиника бош шифокори


профессор, тиббиёт фанлар доктори

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна

тиббиёт фанлар доктори


Катта илмий ходим

Ибадуллаева Наргиз Сапиевна

Ибадуллаева Наргиз Сапиевна

тиббиёт фанлар номзоди


Катта илмий ходим

Низамходжаева Малика Аскаровна

Низамходжаева Малика Аскаровна

Юқумли касалликлар шифокори


Абдукадырова Муаззам Алиевна

Абдукадырова Муаззам Алиевна

Папилломавирус ва бошқа онковируслар тадқиқотлар бўлим раҳбари


тиббиёт фанлар доктори

Рахимов Равшан Абдуллаевич,

Рахимов Равшан Абдуллаевич,


тиббиет фанлар доктори, катта илмий ходим

Байжанов Аллаберган Кадирович

Байжанов Аллаберган Кадирович

ОИВ тадқиқотлар бўлим раҳбари, тиббиёт фанлар доктори
Абдусаттарова Мафтуна Рафкатовна

Абдусаттарова Мафтуна Рафкатовна

Юқумли касалликлар шифокори, ОИВ/ОИТС касалликлари бўлими
Жўраев Ривожиддин Хафузуллаевич

Жўраев Ривожиддин Хафузуллаевич

Референс лаборатория мудири

тиббиет фанлар номзоди

Эгамова Интизор Нормухаммадовна

Эгамова Интизор Нормухаммадовна

Бош врачнинг ташкилий ва услубий ишлар буйича уринбосари, PhD
Миркасымова Халида Хафизовна

Миркасымова Халида Хафизовна

Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси мудири
Казакова Евгения Ивановна

Казакова Евгения Ивановна

Вирус ва одам геномини сиквенслаш тадқиқотлар бўлими раҳбари,PhD
Кан Наталья Георгиевна

Кан Наталья Георгиевна

врач-вирусолог
Локтева Любовь Михайловна

Локтева Любовь Михайловна

врач-вирусолог, PhD
Утегенова Сохиба Камиловна

Утегенова Сохиба Камиловна

Кичик илмий ходим
Саматова Ирода Равшановна

Саматова Ирода Равшановна

Юкумли касалликлар бўйича мутахассис
Жураева Дилдора Эргашевна

Жураева Дилдора Эргашевна

Сурункали вирусли гепатит кафедраси мудири


олий тоифали шифокор

Мамуров Валижон Фозилович

Мамуров Валижон Фозилович

амбулатор-поликлиника диагностик-Гепатологик бўлими врач-инфекционист