Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Институт 1978 йил 27 декабрда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга (28.11.2009 й. №001278-10) биноан фаолият олиб боради.
Институт қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар, грипп, ичак инфекциялари.
Вирусология соҳасида илмий-услубий ва координацион фаолиятни амалга ошириш орқали юқумли касалликларни назорат қилиш ҳамда вирусли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.
2006 йил 2-юқумли касалликлар шифохонаси базасида ташкил этилган. Клиниканинг асосий йўналиши – ОИВ-инфекция, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, жигар циррози ва ичак инфекциялари билан касалланган беморларга даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш.
Клиника юқумли касалликларни даволаш учун 200 ўринга эга. Клиникада қўйидаги бўлимлар мавжуд:
Вирусология илмий-текшириш институти 1978 йил 27-декабрда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11-мартдаги 134-сонли қарори билан институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибига киритилган. 2000 йилдан бошлаб институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2000 йилдаги Қарорига мувофиқ институт "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти" сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизимига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти клиник ва амалий вирусология бўйича ихтисослаштирилган илмий-текшириш муассасаларидан биридир.
1979 йилда Вирусология институти директори этиб профессор Ходжаев Ш.Х. тайинланди. Институтни ташкил этиш ва унинг биносининг қурилиши бевосита ушбу институтни 25 йил давомида бошқарган профессор Ходжаев Ш.Х раҳбарлигида амалга оширилди.
Институт ходимлари замонавий тадқиқот усуллари мажмуаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларда вирусли гепатитларнинг тарқалиш шароити моделини муваффақиятли ўрганиб чиқди, уларнинг олдини олишди ва юқори сезгир ташҳисот усулларини жорий этишди.
2004 йилдан ҳозирга қадар профессор Э.И.Мусабаев институт директори бўлиб ҳисобланади.
Агар ўша вақтгача Вирусология илмий-текшириш институтининг мавзуси фақат вирусли гепатитлар ва арбовирус инфекциялари бўлган бўлса, 14 йил мобайнида институт фаолиятининг спектри сезиларли даражада кенгайди.
Эришилган ютуқлар:
Замонавий морфологик, электрон микроскопик, иммуногистокимёвий тадқиқотлар мажмуаси ёрдамида сурункали вирусли гепатитларда жигар зарарланишининг қиёсий структуравий ва вирусологик хусусиятлари аниқланди.
Ўзбекистонда илк маротаба вирусли гепатит Д билан касалланган беморлар жигаридаги Шеддинг лимфоцитлар цитоплазматик мембраналари феномени электрон микроскопик усули билан тасвирлаб берилди ва бу ҳолат ҳисоботи халқаро анжуманларда (Германия 2009 йил, Дельта-гепатит бўйича Европа анжумани –Туркия, 2010 йил) маъруза қилинди.
Институт ходимлари томонидан вирусли гепатит В билан касалланган беморларнинг жигари биопсияси мисолида HBsAgни аниқлаш учун модификацияланган усул ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда илк маротаба вирус геномининг нуклеотид кетма-кетлиги аниқланиб, унинг ёрдамида ген мутациясига ва вирусга қарши давога вируснинг чидамлилиги аниқланади.
Сурункали вирусли гепатит С касаллигининг кечишига, вирусга қарши давонинг самарадорлигига таъсир этувчи маҳсус генларнинг мутациялари аниқланди, бу эса баъзи генетик омилларнинг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда даво самарадорлиги ва сурункали вирусли гепатит С асоратларини прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Илк бор вирусли гепатитларнинг математик модели ишлаб чиқилди ва халқаро анжуманларда (Япония, Германия, ХДР) маъруза қилинди.
Қрим Конго геморрагик иситмасида Рибавирин дорисини қўллаш орқали даволашнинг қўшимча усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Вирусли диареяларнинг этиологик тузилиши, жумладан, ротавирус инфекциясининг эпидемиологияси ва касалликнинг зарари ўрганилди.
Прогностик ва математик моделлаштириш ёрдамида Ўзбекистонда вирус этиологияли жигар циррозининг олдини олиш учун иқтисодий жиҳатдан самарали модел ишлаб чиқилди.
Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзининг прогностик белгиси сифатида жигар фиброзининг ноинвазив маркери-М2ВРнинг самарадорлиги кўрсатилди.
Вирусология илмий-тадқиқот институти The Global Virus Network (GVN) филиали этиб сайланди
Глобал вирусологик тармоғи (GVN) -инсон саломатлигига вирусли таҳдидларни ўрганиш билан шуғулланувчи институтларнинг илғор тажрибаларини бирлаштирган ҳолда халқаро ҳамжамиятга инсон вирусологияси бўйича чуқур ва кенг қамровли тажриба олиб келадиган, шунингдек, мавжуд вирусологик муаммолар ва мавжуд потенциал пандемияларга тайёрланиш муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга ноёб, мустақил глобал ташкилотдир.
Глобал вирусологик тармоғи (GVN) глобал касбга эга бўлган вирусолог олимларнинг профессионал жамоасидир. Ҳозирда GVN 39 та давлатда, жумладан AҚШ, Хитой, Япония, Aвстралия, Германия, Франция, Испания, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда 68 та марказ ва 11 та филиални ўз ичига олади.
GVN нинг асосий мақсади глобал соғлиқни сақлаш ҳамжамияти ва вирусология бўйича мутахассислар илмий ҳамжамиятининг ҳаётий алоқаларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлашдир. GVN миссияси давлат соғлиқни сақлаш органлари ходимларига керакли маълумотларни керакли вақтда олишларини таъминлаш орқали ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш назорати ва вирусология бўйича мутахассислар илмий ҳамжамияти ўртасидаги тафовутни бартараф этишдан иборат. Турли мамлакатлар ва муассасаларда ишлаётган кўплаб тадқиқотчилар тажриба, билим, маблағ ва ресурсларнинг етишмаслиги, объектив сиёсий ва иқтисодий тўсиқлар билан чекланади.
2020-йилдан Вирусология илмий-тадқиқот институти The Global Virus Network тармоғининг филиали этиб сайланди. Институти «Fondazione Pascale» институти, Миллий саратон институти, Неопал, Смородинцев номидаги Россия грипп илмий-тадқиқот институти (SRII) ва АҚШдаги Мериленд университети тиббиёт факултети қошидаги Инсон вирусологияси институтлари билан боғланган.
Манба: https://gvn.org/gvn-centers-of-excellence/affiliates/
+998 (71) 224-83-26
илмий ишлари
та монография
докторлик диссертацияларига
номзодлик диссертацияларига
Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, 2004 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти директори. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Юқумли касалликлар” кафедраси мудири.
Мусабаев Э.И. 1983 йилда тиббиёт фанлари номзодини олди, СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология илмий-текшириш институтида 1990 йилда тиббиёт фанлари доктори даражасини олди.
1990-1995 йиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида илмий ишлар бўйича илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
1995-1996 йилларда Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори бўлган.
2000 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади.
Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари Ўзбекистонда вирусли гепатит, вирусли диарея ва бошқа аҳамиятли юқумли касалликларнинг молекуляр эпидемиологияси, патогенези ва даволанишини ўрганишдир.
ОИВ ва вирусли гепатитларни даволашга ва уларни молекуляр генетик аспектларига қаратилган бир қанча миллий ва халқаро илмий-тадқиқот дастурлар ва ўқув курслари координатори ҳисобланади.
200 дан ортиқ илмий ишлари мавжуд, шу жумладан 5 та монография. 4 та докторлик ва 14 та номзодлик диссертацияларига раҳбар ва маслаҳатчи.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги Вирусология илмий-текшириш институти директори
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Учреждение | Год поступления | Год окончания |
---|---|---|
Название учреждения | 1984 | 1990 |
Muassasa
|
Yo'nalish
|
ish yillari
|
---|---|---|
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида | илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган | 1990-1995 |
Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси | бош шифокори бўлган. | 1995-1996 |
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг | "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади | 2000-н.в. |
Вирусология илмий-текшириш институти директори | директори | 2004 й. - ҳ.в. |
+998 (71) 224-83-26
клиника бош шифокори
тиббиёт фанлари доктори
Учреждение | Год поступления | Год окончания |
---|---|---|
Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти талабаси | 1982 | 1988 |
Учреждение | Направление | годы работы |
---|---|---|
Тошкент шаҳри 4-сонли болалар юқумли касалликлар | интернатура шифокори | 1988 - 1989 |
Тошкент шаҳри 4-сонли болалар юқумли касалликлар | шифокори | 1989-1996 |
Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли касалликлар | шифохонаси бўлим мудири | 1996-2005 |
Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли касалликлар | даволаш ишлари бўйича бош шифокори муовини | 2005-2006 |
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси | гепатит касалликлари бўлими мудири | 2006-2009 |
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси | главный врач клиники | 2009 г.- по н.в. |
+998 (71) 231-18-62
Илмий ишлар бўйича директормуовини
тиббиёт фанлари доктори катта илмий ходим
Учреждение | Год поступления | Год окончания |
---|---|---|
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти | 1992 | 1998 |
Учреждение | Направление | годы работы |
---|---|---|
Вирусология илмий-текшириш институти | олий маълумотли лаборанти | 1998-2004 |
Вирусология илмий-текшириш институти | клиник ординатори | 2004-2006 |
Вирусология илмий-текшириш институти | кичик илмий ходими | 2006-2007 |
Вирусология илмий-текшириш институти | аспиранти | 2007-2009 |
Вирусология илмий-текшириш институтиилмий | илмий ходими | 2009-2018 |
Вирусология илмий-текшириш институти |
илмий ишлар бўйича директор муовини |
2018-ҳ.в. |
Илмий котиб
тиббиёт фанлари номзоди
Учреждение | Год поступления | Год окончания |
---|---|---|
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси | 1992 | 1998 |
Учреждение | Направление | годы работы |
---|---|---|
1-сонли Республика клиник шифохонаси | интернатура шифокори | 1998-1999 |
Вирусология илмий-текшириш институти | врач-лаборанти | 1999-2005 |
Вирусология илмий-текшириш институти | кичик илмий ходими | 2005-2007 |
Вирусология илмий-текшириш институти | шифокор-вирусологи | 2007-2018 |
Вирусология илмий-текшириш институти | тадқиқот институти катта илмий ходими | 2018-2021йй |
Вирусология илмий-текшириш институти | Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар тадқиқотлар бўлим раҳбари | 2018 й - ҳ.в |
+998 (71) 231-18-54
Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари
тиббиёт фанлари доктори
Учреждение | Год поступления | Год окончания |
---|---|---|
Самарканд давлат тиббиёт институти (кундузги) |
1983 | 1989 |
Самарканд давлат тиббиёт институти талабаси |
1983-1989 |
Сурхандарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси интернатура шифокори |
1989-1990 |
Навоий вилояти Навоий тумани шифохонаси инфекционист шифокори |
1990-1992 |
Харбий хизмат |
1992-2007 |
Вирусология илмий текшириш институти катта илмий ходими |
2009-2009 |
Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини |
2009-2017 |
Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори |
2017-2019 |
ҳ.в. - Вирусология илмий текшириш институти клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари
|
2019 |
Узбекистон Республикасини Согликни Саклаш вазирлиги Вирусология илмий-тадкикот институти директори
профессор, тиббиот фанлар доктори
Илмий ишлар буйича директор уринбосари,
тиббиот фанлар доктори,
Катта илмий ходим
Папилломавирус ва бошқа онковируслар тадқиқотлар бўлим раҳбари
тиббиёт фанлар доктори