Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

VII-Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг жадал даволаш бўлими

25 Август 2019

Жадал даволаш бўлими ўз навбатида жонлантириш бўлимининг бир қисми ҳисобланиб, жонлантиришдан кейинги ёрдамни ташкил қилишдаги муҳим вазифаларни бажаришга ихтисослашган бўлим ҳисобланади. Жадал даволаш бўлими  амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Жадал даволаш бўлими турли профилдаги беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, жадал даволаш мажмуаларини амалга оширади.

Беморларнинг  ҳаётий органларининг вазифалари кескин равишда бузилган беморларга уларни тиклаш учун чора-тадбирларни ўтказиш, вирус этиолгияли жигар касалликлари мавжуд беморларга ихтисослаштирилган ёрдамни кўрсатиш жадал даволаш бўлимининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Жадал даволаш бўлимининг асосий йуналишлари:

Декомпенцацияланган жигар патологияси

Ўткир жигар етишмовчилиги

Жадал даволаш бўлимининг асосий даволаш усуллари:

Гемодинамикани етарли даражада ушлаб туриш.

Суюклик, электролитлар, кислота-асос балансининг нормал мувозанатини тиклаш ва сақлаш.

Бузилган метоболизмни бошқариш.

Антибиотик давони қўллаш.

Парентерал ва энтерал озиқлантириш.

Жадал даволаш бўлимнинг шифокорлари  юқори малакали  мутахассислар бўлиб, беморларга жадал ёрдам  кўрсатиш бўйича ихтисосликка эгадир. Жадал даволаш бўлими шифокорлари институтнинг  даволаш ва ташҳисот  бўлимлари билан яқин хамкорликда иш олиб боради. Беморларга ташҳис қўйиш ва  малакали ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча текшириш усуллари амалга оширилади.

Вирус этиологияли  жигар циррози билан касалланган  беморларни  жадал даволаш ва мониторинг ўтказилади. Жадал даволаш бўлими  замонавий юқори технологик  махсус  асбоб ва ускуналар, даволаш  чораларини ўтказиш учун зарур дори-дармонлар ва махсус ускуналар билан жиҳозланган.

 

Уралов Ойбек Абсаломович

 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти жадал даволаш бўлими мудири

 

1993-2000 йй

Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси

2001-2005 йй

Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станцияси йўналиш шифокори

2005-2008 йй

Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистри

2009-2010 йй

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси қабул бўлими шифокори

2010 2019йй

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси жонлантириш бўлими шифокори

2019-2020 йй

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси жонлантириш бўлими мудири

2020-2021 йй

Республика ихтисослаштирилган  эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институи жадал даволаш бўлими шифокори

2021. – ҳ.в

Республика ихтисослаштирилган  эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институи жадал даволаш бўлими мудири

 

Жадал даволаш бўлими шифокорлари:

Ризакулов  Ахад Назарович- олий тоифали реаниматолог.

Хакимова Гулзода Шамсиевна–шифокор-реаниматолог, шифокор-инфекционист

Телефон: 97 4486727

Иш вақти: 24 соат мобайнида беморларга хизмат кўрсатади.