Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Табиий ўчоқли ўта-хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси

20 Август 2019

Янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар лабораторияси трансмиссив вирусли инфекциялар қўзғатувчилари ва ташувчиларини ўрганиш билан шуғулланади. Ўта xавфли арбовирус инфекцияларининг табиий ўчоқлилик меxанизми, эпидемиологияси, эпизоотологияси, касаллик қўзғатувчиларининг экологияси, эрта ташҳислаш усулларини такомиллаштириш, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўрганади.

         1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан арбовируслар лабораторияси Вирусология илмий-текшириш институтига таркибига ўтказилди ва “Трансмиссив вирусли инфекциялар” (ТВИ) лабораторияси сифатида танилди. Шу вақтдан эътиборан, арбовирус инфекцияларқўзғатувчиларининг экологик муаммоларига алоҳида эътибор қаратила бошланди.

Арбовирус юқумли касалликлар махсус лаборатор ташҳисотига алоҳида эътибор қаратилди. Лаборатория xодимлари молекуляр-генетик ва иммунофермент таҳлил (ИФТ) ташҳисот усулларини   ўзлаштириб, тадқиқотларда фойдалана бошлади. Арбовируслар изоляцияси ва идентификацияси, арбовирусларнинг табиий ўчоқларини аниқлаш, ўчоқларнинг биоструктурасини ва ландшафт бўйича келиб чиқишини ўрганиш борасидаги тадқиқотлар давом эттирилди.

2007 йилдан Трансмиссив вирусли инфекциялар (ТВИ) лабораторияси Табиий ўчоқли ўта xавфли вирусли инфекциялар (ТЎЎХВИ) лабораториясига айлантирилиди. Ўтказилагн тадқиқотлар турли хил ландшафт ҳудудлардан аниқланган табиий ўчоқларни (ҚКГИ касаллиги мисолида) типизация ўтказиш имконини берди.

2012 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Ўчоқлилик”  эҳтимоли мавжуд бўлган янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар устида тадқиқотлар ўтказишга киришилди.  Ғарбий Нил исимтаси (ҒНИ), хантавирус инфекциялари, Қарши вируси, Сирдарё водийси иситмаси каби вирусли ва рикеттсиоз инфекциялари инфекцияларига нисбатан мусбат натижалар қайд этилди.

Халқаро туризмнинг ривожланиши “Янги инфекция”ларнинг пайдо бўлиши ва тарқлашида муҳим рол ўйнашини, аҳолининг кенг қатлами учун халқаро дам олиш имкони мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудига xорижий сайёхлар ҳамда, республикамиз фуқаролари томонидан  турли инфекцияларни олиб кирилиши эҳтимоллари хақида унутмаслигимиз керак.

Лабораторияда Денге, Зика, Чикунгунья иситмалари бўйича тадқиқотлар олиб борилмокда. Бу касалликлар мамлакатимизда учрамайди, бироқ Денге иситмаси рўйҳатга олинган ва лаборатория таҳлилларида  тасдиқланди.

 

Р-53 «Марказий Осиё мамлакатларида биологик ҳимоя ва хавфсизлик бўйича миллий ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва ихтисослаштирилган тренинглар ўтказиш» лойиҳаси доирасида Бундесвер Микробиология институти (Германия) томонидан биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя бўйича хабардорликни ошириш, мобил лаборатория ёрдамида фавқулодда вазиятларга жавоб бериш ва ҳодисаларни бошқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида мобил лаборатория тақдим этилди.

 

 

Миркасимова Холида Хафизовна

Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси мудири

 

1974-1980 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси

1980-1982 йй.- Тошкент давлат тиббиёт институти “Гигиена”кафедраси стажёр-тадқиқотчи

1982-1983 йй. - Тошкент давлат тиббиёт институти лаборант шифокор

1983-1986 йй. -  Вирусология илмий текшириш институти “Вирусли гепатит диагностикаси” лабоарторияси катта лаборанти

1986-2000 йй. – Вирусология илмий текшириш институти “Вирусли гепатит диагностикаси” лабоарторияси кичик илмий ходими

2000-2007 йй. - Вирусология илмий текшириш институти “Вирусли гепатит диагностикаси” лабоарторияси катта илмий ходими

2007-2015 йй. - Вирусология илмий текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси вирусолог шифокори

2016-2016 йй. - Вирусология илмий текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси мудири вазифасини вақтинча бажарувчи.

2016-2021 йй. - Вирусология илмий текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси вирусология бўлими бошлиғи

2021й. – х.в  -  Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти

Респиратор янги ва қайта пайдо бўлувчи вирусли инфекциялар лабораторияси мудири