Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Референс лаборатория ички сифатни бошқариш тизимини таъминловчи ОИВ/ОИТС, вирусли гепатит В ва C ташҳисоти учун ишлаб чиқарилган ва импорт синов тўпламларининг сифатини назорат қилиш тизимини ва Республиканинг турли ҳудудларидаги амалий ташҳисот лабораторияларида лаборатория текширувларининг сифатини ташқи баҳолашни амалга оширади. Амалий ташҳисот лабораторияларининг ички лаборатория стандартлари билан таъминлаш доимий равишда амалга оширилмоқда.
2.Референс лабораториянинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган бюджет ташкилотларида пуллик хизматларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва норматив ҳужжатлар асосида ташкил этилган.
- ОИВ/ОИТС, вирусли гепатит В ва С касалликлари ташҳисоти билан шуғулланувчи лабораторияларнинг ташқи сифатини баҳолашни (ТСБ) амалга ошириш.
- Инфекциялар ташҳисотининг сифатини назорат қилиш учун стандарт зардоб панеллари ва лаборатория стандартларини тайёрлаш.
- Ишлаб чиқарилган ва импорт диагностик тест тўпламларининг сифатини баҳолаш.
- Республиканинг барча ҳудудларидаги лаборатория мутахассислари учун ўқув марказидир.
Йил давомида лаборатория мутахассислари вирусология курси ва шифокор-вирусологларнинг профессионал ихтисослашув дастури билан шуғулланади.
-Аҳолига вирусли гепатит, ТОРЧ инфекциялари ташҳиси учун иммунфермент таҳлил (ИФТ) ва полимераза занжирли реакцияси (ПЗР) бўйича ташҳисот хизматларини кўрсатиш ўзини ўзи қўллаб-қувватловчи тизим асосида ишлаб чиқилган.
- Илмий ва текширув тадқиқотлари.
Жўраев Ривожиддин Хафузуллаевич
2021 йил 20 январдан:
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти Референс лабораторияси мудири
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1987-1993 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти талабаси
1993-1994 йй. - Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси интерна шифокори
1994-1995 йй. - Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси лаборант шифокори
1995-1998 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касаликлар илмий текшириш институти аспиранти
1998-2001 йй. - Тошкент шаҳри тиббий тез ёрдам бригадаси шифокори
2001-2003 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касаликлар илмий текшириш институти лаборатория мудири
2003-2007 йй. - “Референс” лабораторияси шифокори
2007-2009 йй. - Вирусология илмий текшириш институти илмий лойиҳа раҳбари
2009-2010 йй. - Вирусология илмий текшириш институти катта илмий ходими
2010-2012 йй. - “Референс” лабораторияси шифокори
2012-2017йй. - Вирусология илмий текшириш институти “Референс” лабораторияси шифокори
2017-2020йй. - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори
2020-2020йй. - Вирусология илмий текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси мудири
2020-2021йй. - Вирусология илмий текшириш институти Референс лабораторияси мудири
2021 й. - ҳ.в. - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институи “Референс” лабораторияси мудири
Илова 1
Вирусология илмий-текшириш институти Референс лабораториянинг ташкилий структураси
Референс лаборатория қарийб 20 йилдан буён парентерал гепатитлар ва ОИВ ташҳисоти учун сифатни назорат қилиш тизимини таъминлаш бўйича масъул бўлган асосий ташкилотдир. Лаборатор ташҳисотнинг сифатини ташқи баҳолашни ташкиллаштириш, ишлаб чиқарилган ва импорт синов тўпламларининг сифатини баҳолаш, янги ташҳисот усулларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш ҳамда лаборатория мутахассисларини тайёрлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар Ўзбекистонда парентерал гепатит ва ОИВ-инфекциясини ташҳисот сифатини сезиларли даражада оширди.
2000-йилларнинг бошларидаги ташқи сифатни баҳолашнинг (ТСБ) дастлабки дастурлари орқали ҳудудлардаги парентерал гепатит ва ОИТС ташҳисоти билан юзага келган драматик вазиятни аниқлашга имкон берди. Мунтазам равишда ўтказилаётган ТСБ дастурлари муаммолар манбаларини ўз вақтида аниқлаш имконини берди ва уларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилди. Шундай қилиб, биринчи ТСБ дастури ускуналар билан таъминлашдаги муҳим муаммони кўрсатди, кейинги дастур синов тўпламларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни аниқлади, кейинги дастур эса ташҳисот хизматларининг сифатини таъминлашда ходимларнинг роли муҳимлигини аниқлади. Ушбу дастурлар натижасида лабораторияларни янги керакли ускуналар билан жиҳозлаш, янги синов тўпламларини харид қилиш ва ходимларни ўқитиш бўйича чоралар кўрилди. Ушбу чора-тадбирлар ОИВ ташҳисотининг сифатини 60-70% дан 100% гача, вирусли гепатитни 95% гача ва унданда кўпроқ ошириш имконини берди. Бугунги кунда йиллик ТСБ дастурига 100 дан ортиқ лаборатория, шу жумладан хусусий лабораториялар киради.
Республикада импорт ва ишлаб чиқарилган синов тўпламларининг сифатли назоратини таъминлаш учун миллий референс панели ишлаб чиқилган. Ушбу панелни дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарнинг сифат назорати қўмитаси билан бирга яқин ҳамкорликда ишлатиш Республикада ишлаб чиқарилаётган синов тўпламларининг сифатини сезиларли даражада яхшилади ва бу сифатни тегишли даражада сақлаш имконини бермоқда.
Референс лаборатория мутахассисларининг хизмати туфайли Ўзбекистон Республикасида парентерал гепатит ва ОИВ-инфекциясининг ташҳисоти учун барча мумкин бўлган усуллар ташкил қилинди ва ҳозирда қўлланилмоқда. Шундай қилиб, 2000-йилларнинг ўрталарига келиб, ривожланган иммунофермент таҳлил (ИФТ) усули одатдагига айланди, иккинчи ўн йилликнинг бошида эса полимераза занжирли реакция (ПЗР) усули билан ҳам шундай бўлди. Ҳозирги вақтда генетик анализ усули амалиётга татбиқ этилмоқда.
Референс лабораториянинг Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг фаровонлигига қўшган ҳиссаси шундаки, Референс лаборатория Республиканинг барча ҳудудларидаги лаборатория мутахассислари учун ўқув маркази бўлиб ҳисобланади. Ҳар йили 100 нафардан ортиқ мутахассис Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг юқумли касалликлар кафедрасидаги вирусология курси дастури ва шифокор-гинекологнинг касбий малакасини ошириш дастурида қатнашадилар, шунингдек, кўплаб малака ошираётган мутахассислар учун шахсий дастурлар ўтказилади. Ўзбекистондаги вирусология лабораторияларининг мутахассислари "Референс лаборатория"да ўқитилганлигини мазкур лаборатория фахр билан эълон қилиши мумкин.
Шундай қилиб, Референс лаборатория томонидан қўлланиладиган парентерал гепатит ва ОИВ-инфекциясининг лаборатор ташҳисоти сифатини таъминлаш учун комплекс ёндашув лаборатория хизматларининг деярли барча жиҳатларини қамраб олиш ва Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради.
Манзил: Тошкент ш., Юнусобод 3-мавзеси, Янги шаҳар кўчаси, 7а уй.
Телефон: +998712311861
Иш тартиби: Соат 8.00 дан 17.00 гача.