Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Клиниканинг қабул бўлими беморларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўрувдан ўтказиш, объектив текширув ва бирламчи ташҳисот, санитар ишлов, беморларни даволаш бўлимига кузатиш ва ахборот-маълумотларини амалга оширади, зарурат бўлганда тез тиббий ёрдамни кўрсатади. Клиниканинг қабул бўлимига ўткир диареяли, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари ва ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморлар мурожаат қилишади. Қабул бўлимида беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади, қиёсий ташҳисот ўтказилади ва касаллик ташҳиси аниқланади.
Қабул бўлимининг асосий вазифалари:
1.Қабул, рўйхатга олиш, кўрувдан ўтказиш (бирламчи ташҳисот) ва беморларни тақсимлаш.
2.Тиббий хужжатларни тўлдириш.
3.Касалхонага ётқизиладиган беморларни санитар ишловдан ўтказиш.
4.Даволаш бўлимларига беморларни кузатиш.
5.Ахброт-маълумот вазифаси.
Қабул бўлимида экстримал холатларда ишлай оладиган, шошилинч вазиятлардан чиқиб кета оладиган ва оғир ҳолатдаги беморларга ёрдам кўрсата оладиган юқори малакали шифокорлар ишлайди.
Акбаралиева Гуллола Абдусаматовна
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли
ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг Вирусология
илмий-тадқиқот институти қабул бўлими мудири
2009-2016 йй |
Самарқанд Давлат Тиббиёт институти талабаси |
2016-2016 йй |
Ғаллаорл тумани кўп тармоқли поликлиникаси педиатр шифокори |
2016-2018 йй |
Вирусология илмий текшириш институти клиник ординатори |
2018-2021 йй |
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокори |
2021-2022 йй |
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти қабул бўлими инфекционист шифокори |
2022 й. - ҳ.в |
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти қабул бўлими мудири |
Қабул бўлими шифокорлари:
Ризамухамедова Умида - шифокор-инфекционист
Бакиева Шохиста Рустамовна - шифокор-инфекционист
Расулов Даврон Абдувахоб ўғли - шифокор-инфекционист
Усманов Рахматилла Атхамович - шифокор-инфекционист
Юлчиева Рано Бахтияровна - шифокор-инфекционист
Иш вақти: 24 соат мобайнида беморларга хизмат кўрсатади.