Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Бачадон бўйни саратони диагностикаси ва даволаш - аёлларнинг репродуктив саломатлигининг мухиммуаммоси. Хар йили дунё бўйлаб 500,000 дан ортиқкасаллик ташхиси қўйилади, уларнинг 50% дан ортиғи ўлимга олиб келади. Одампапилломавируси (ОПВ) 1996 йилда ЖССТ томонидан бачадон бўйни саратони ривожланишининг этиологик омили сифатида расман тан олинган. Бачадон бўйни саратонининг ривожланиш механизмларини билиш, ОПВ билан касалланган пайтдан бошлаб, бачадон бўйни саратони ривожланишигача, ўртача 5-10 йил давом этади, бу эса онкологик касалликни энг назорат қилинадиган ва олдини олиш мумкин бўлган ҳолга келтиради. Бачадон бўйни саратонини ташхислаш, скрининг қилиш, саратон олди касалликларини даволаш (криотерапия, электрокоагуляция ёки бачадон бўйни конизацияси) харажатлари инвазив бачадон бўйни саратони (оперциялар,нур билан даволаш ва химиятерапия, узоқ муддатли реабилитация) шаклларини даволаш харажатларидан анча паст.
Бачадон бўйни саратони скринингининг муваффақиятиқуйидаги омилларга боғлиқ: касалликни эпидемиологиясини билиш даражаси; Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона комплекс скринингдастури мавжудлигидан; аҳолининг хабардорлик даражаси ва ходимларнинг суртма олиш, уни фиксацияси ва унга қўшма ҳужжатни тўлдириш техникаси малакаси тўғрисида, таҳлил қилиш ва кейинги ишларнинг йўналишини аниқлаш учун маълумотлар базасидан фойдаланишдан. Юқорида санаб ўтилган омиллардан асосийси ҳозирги вақтда аҳолини хабардор қилиш ва тиббий ходимларни материал йиғиш техникасига ўргатишдир. Синов хусусиятлари цитологик суртма сифатига боғлиқ.
Шу муносабат билан, Вирусология илмий тадқиқот институти бачадон бўйни саратони скринингининг асосий усулларини – суюқ цитология (Пап-тест) ва ОПВ ДНК тестини, кейинчалик, одам папиллома вирусини (ОПВ) генотипини аниқлашда аҳоли даражасида фойдаланиш самарадорлигини ўрганмоқда. KOFIH билан биргаликда "Ўзбекистон республикасида одам папилломавируси (ОПВ) тадқиқоти ва диагностикасини такомиллаштириш" тадқиқот лойиҳаси саратон олди касалликларини аниқлаш ва уларни янада кучайтириш учун юқоридаги бирламчи скрининг усулларини қўллаш бўйича далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Республикамиздаги аёллар саломатлиги, шунингдек, Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг салоҳиятини оширишга ҳиисса қўшади.
Локтева Любовь Михайловна
2023 йил 5 майдан:
“Папиломавирус ва онковирус” тадқиқотлар бўлими мудири
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2004-2011 йй. - Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси
2011-2014 йй. - Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистри
2013-2014 йй. - “British pharma” мажбурияти чекланган жамият менеджери
2014-2016 йй. - Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси инфекционист шифокори
2016-2021 йй. - Вирусология илмий текшириш институти “Референс” лабораторияси вирусолог шифокори
2021-2023 йй. – Япония, Хиросима университети магистраура талабаси
2023 й. - ҳ.в. - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти “Папиломавирус ва онковирус” тадқиқотлар бўлими мудири