Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар тадқиқотлар бўлими

6 Октябрь 2021

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) бутун дунёда соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, юқумли касалликлар таркибида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланишнинг йиллик мавсумий ўсиши, асоратлари уларнинг юқори тиббий ва ижтимоий аҳамиятини аниқлайди. ЎРВИ - бу респиратор эпителияга тропик бўлган вируслар келтириб чиқарган нафас йўлларининг касалликлар гуруҳидир. ЎРВИга грипп, респиратор-синицитиал, риновирус, аденовирус, бокавирус, метапневовирус, параинфлуенза инфекцияси ва нафас йўлларининг катарал яллиғланишига олиб келадиган бошқа инфекциялар киради.

Сайёрадаги жараёнларнинг глобаллашуви муносабати билан янги ва қайта пайдо бўладиган инфекциялар халқаро муаммога айланди ва дунёнинг барча мамлакатларида соғлиқни сақлашнинг устувор муаммоси сифатида эътироф этилди. Янги ва қайта пайдо бўладиган инфекцияларга аҳоли орасида яқинда пайдо бўлган, илгари мавжуд бўлган, лекин касалликларнинг ўсишини сезиларли даражада оширган ёки улар учун янги географик минтақада пайдо бўлган касалликлар киради. Ҳозирги вақтда бундай касалликлар 100 дан ортиқ нозологик шаклларни ўз ичига олади. Ташувчилари экотизимнинг ажралмас қисми бўлган табиий ўчоқли касалликлар бугунги кунда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Респиратор, янги ва қайта пайдо бўладиган вирусли инфекциялар бўлими ЎРВИ ва янги ва қайтадан пайдо бўладиган вирусли инфекцияларнинг этиологияси ва диагностикасининг хусусиятларини ўрганади. Бўлим Ўзбекистон Республикаси ҳудудида циркуляцияловчи ҳантавирус, SARS-CoV-2 штаммларининг филогенетик хусусиятларини ўрганишни режалаштирмоқда.

 

Ибадуллаева Наргиза Сапиевна

 

Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар тадқиқотлар бўлим раҳбари

1992-1998 йй- II-чи Тошкент тиббиёт институти талабаси

1998-1999 йй - 1-сонли Республика клиник шифохонаси врач-врачлик ординатори

1999-1999 йй - Вирусология илмий тадқиқот институти эпидемиология ва профилактика лабораторияси лаборанти

1999-2002 йй - Вирусология илмий-тадқиқот институти аспиранти

2002-2003 йй - Вирусология илмий тадқиқот институти ташкилий-услубий ишлар бўлими катта лаборанти.

2003-2005 йй - Вирусология илмий тадқиқот институти эпидемиология ва профилактика лабораторияси катта лаборанти

2005-2007 йй - Вирусология илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими

2007-2018 йй - Вирусология илмий тадқиқот институти Миллий грипп маркази шифокор вирусологи

2018 -2021йй- Вирусология илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими

2018 й - ҳ.в. -  Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар тадқиқотлар бўлим раҳбари