Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Вирусология илмий-текшириш институти ОИВ тадқиқотлар бўлимининг фаолияти тўғрисида
Ўзбекистонда ОИВ юқтирган шахслар сони йил сайин ортиб бормоқда, вирус эса барча аҳоли қатламлари орасига кириб борди. COVID-19 пандемияси даврида ОИВ юқтирган шахсларга кўрсатиладиган хизматлардаги узилишлар боис ОИВ инфекциясидан ўлим ҳолатларини кўпайтирмаслик мақсадида турли йўналишларда тадқиқотлар ўтказиш зарур. Бугунги кунда ОИВ инфекциясидан буткул халос этадиган дори воситалари мавжуд эмас, қўлланилаётган этиотроп даволаш эса бир умрга тайинланади. Юқори кўрсатилганлар касалликнинг оғир кечишига олиб келувчи омиллар ва патогенетик механизмларни аниқлаш ва юртимизда ўтказилаётган даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказишни талаб қилади.
Бўлимнинг вазифалари:
1.ОИВ инфекцияли беморларда цитокин ҳолати ва кичик РНК (микроРНК)лар экспрессиясини аниқлаш орқали деменция ривожланишида нейрокогнитив бузилишлар кечишининг клиник-патогенетик хусусиятларини ўрганиш;
2.ОИВ инфекцияли беморларда COVID-19 кечишининг клиник-патогенетик хусусиятларини ўрганиш ва маҳаллий дори воситаларини қўллаган ҳолда даволаш самарадорлигини аниқлаш;
4.ОИВ инфекциясининг ичак паразитозлари билан бирга кечганда клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш;
Бўлим раҳбари, т.ф.д., к.и.х. Байжанов А.К.
Байжанов Аллаберган Кадирович
ОИВ тадқиқотлар бўлим мудири
1979-1985 йй.- |
Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси |
1985-1987 йй.- |
Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси клиник ординатори |
1987-1996 йй.- |
Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги тиббиёт билим юрти ишлаб чиқариш амалиёти бўйича директор ўринбосари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари |
1997-1998 йй.- |
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти катта илмий ходими |
1998-2006 йй.- |
Самарқанд 2-сон тиббиёт билим юрти ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари |
2006-2010 йй.- |
Вирусология илмий-текшириш институти ташкилий-услубий бўлим бошлиғи |
2010-2012 йй - |
Вирусология илмий-текшириш институти катта илмий ходим |
2012-2012 йй -
|
Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбасари. |
2012-2021 йй- 2021.-ҳ.в - |
Вирусология илмий-текшириш институти илмий лойиха раҳбари ОИВ тадқиқотлар бўлим мудири
|