Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 224-83-26 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВИРУСОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ (ЎзР ССВ ВИРУСОЛОГИЯ ИТИ)

         Институт 1978 йил 27 декабрда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга (28.11.2009 й. №001278-10) биноан фаолият олиб боради.

        Институт қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар, грипп, ичак инфекциялари.

 

Институт фаолиятининг асосий мақсади

Вирусология соҳасида илмий-услубий ва координацион фаолиятни амалга ошириш орқали юқумли касалликларни назорат қилиш ҳамда вирусли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. 

 

Вирусология ИТИ клиникаси

2006 йил 2-юқумли касалликлар шифохонаси базасида ташкил этилган. Клиниканинг асосий йўналиши – ОИВ-инфекция, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, жигар циррози ва ичак инфекциялари билан касалланган беморларга даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш.

Клиника юқумли касалликларни даволаш учун 200 ўринга эга. Клиникада қўйидаги бўлимлар мавжуд:

 

8
булим
200
урин

Институт тарихи:

Вирусология илмий-текшириш институти 1978 йил 27-декабрда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11-мартдаги 134-сонли қарори билан институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибига киритилган. 2000 йилдан бошлаб институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2000 йилдаги Қарорига мувофиқ институт "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти" сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизимига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти клиник ва амалий вирусология бўйича ихтисослаштирилган илмий-текшириш муассасаларидан биридир.

1979 йилда Вирусология институти директори этиб профессор Ходжаев Ш.Х. тайинланди. Институтни ташкил этиш ва унинг биносининг қурилиши бевосита ушбу институтни 25 йил давомида бошқарган профессор Ходжаев Ш.Х раҳбарлигида амалга оширилди.

 

Вирусология институти филиалининг жамоаси, 1979 йил

 

Институт ходимлари замонавий тадқиқот усуллари мажмуаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларда вирусли гепатитларнинг тарқалиш шароити моделини муваффақиятли ўрганиб чиқди, уларнинг олдини олишди ва юқори сезгир ташҳисот усулларини жорий этишди.

2004 йилдан ҳозирга қадар профессор Э.И.Мусабаев институт директори бўлиб ҳисобланади.

Агар ўша вақтгача Вирусология илмий-текшириш институтининг мавзуси фақат вирусли гепатитлар ва арбовирус инфекциялари бўлган бўлса, 14 йил мобайнида институт фаолиятининг спектри сезиларли даражада кенгайди.

Институтнинг асосий вазифалари

  • Вирусли ва бошқа юқумли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • Вирусли гепатитлар, ОИВ-инфекция, грипп, парранда гриппи, янги грипп, арбовирус ва бошқа вирусли инфекциялар эпидемиологияси, клиникаси, ташҳисоти, давоси ва олдини олиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • Арбовирус касалликларининг эпидемиологик мониторингини олиб бориш, уларнинг табиий ўчоқларини ва лаборатор ташҳисотини ўрганиш, касалликларнинг аҳоли орасида эпидемик тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш;
  • Замонавий лаборатор ташҳисот усулларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш;
  • Диагностикумлар ва дори-дармонлар сифатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • Институт йўналиши бўйича дори-дармонлар, тиббий воситалар, шуниндек, касалликларнинг ташҳисоти ва давоси бўйича клиник синовларни амалга ошириш;
  • Вирусли инфекцияларга қарши ўтказиладиган иммунопрофилактика чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганишда соғлиқни сақлаш муассасаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Республика ва хорижий давлатларнинг вирусология хизмати мутахассислари билан илмий-амалий ҳамкорликни ўрнатиш;
  • Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ОИТС марказлари билан ҳамкорликда республикада ОИВ-инфекцияси мониторингини олиб бориш, касалликнинг клиник шаклларини ўрганиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, антиретровирус (АРВ) дори-дармонларининг самарадорлиги ўрганиш ва диспансер назоратни ўтказиш.

  Эришилган ютуқлар:

           Замонавий морфологик, электрон микроскопик, иммуногистокимёвий тадқиқотлар мажмуаси ёрдамида сурункали вирусли гепатитларда жигар зарарланишининг қиёсий структуравий ва вирусологик хусусиятлари аниқланди.

           Ўзбекистонда илк маротаба вирусли гепатит Д билан касалланган беморлар жигаридаги Шеддинг лимфоцитлар цитоплазматик мембраналари феномени электрон микроскопик усули билан тасвирлаб берилди ва бу ҳолат ҳисоботи халқаро анжуманларда (Германия 2009 йил, Дельта-гепатит бўйича Европа  анжумани –Туркия, 2010 йил) маъруза қилинди.

           Институт ходимлари томонидан вирусли гепатит В билан касалланган беморларнинг жигари биопсияси мисолида HBsAgни аниқлаш учун модификацияланган усул ишлаб чиқилди.

           Ўзбекистонда илк маротаба вирус геномининг нуклеотид кетма-кетлиги аниқланиб, унинг ёрдамида ген мутациясига ва вирусга қарши давога вируснинг чидамлилиги аниқланади.

           Сурункали вирусли гепатит С касаллигининг кечишига, вирусга қарши давонинг самарадорлигига таъсир этувчи маҳсус генларнинг мутациялари аниқланди, бу эса баъзи генетик омилларнинг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда даво самарадорлиги ва  сурункали вирусли гепатит С асоратларини прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқишга имкон беради.

           Илк бор вирусли гепатитларнинг математик модели ишлаб чиқилди ва халқаро анжуманларда (Япония, Германия, ХДР) маъруза қилинди.

           Қрим Конго геморрагик иситмасида Рибавирин дорисини қўллаш орқали даволашнинг қўшимча усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

           Вирусли диареяларнинг этиологик тузилиши, жумладан, ротавирус инфекциясининг эпидемиологияси ва касалликнинг зарари ўрганилди.

           Прогностик ва математик моделлаштириш ёрдамида Ўзбекистонда вирус этиологияли жигар циррозининг олдини олиш учун иқтисодий жиҳатдан самарали модел ишлаб чиқилди.

           Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзининг прогностик белгиси сифатида жигар фиброзининг ноинвазив маркери-М2ВРнинг самарадорлиги кўрсатилди.

Эркин Исакович Мусабаев
Эркин Исакович Мусабаев
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 224-83-26

Муаллиф:
200+

илмий ишлари

5

та монография

Раҳбар:
4

докторлик диссертацияларига

14

номзодлик диссертацияларига

Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, 2004 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти директори. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Юқумли касалликлар” кафедраси  мудири.

Мусабаев Э.И. 1983 йилда тиббиёт фанлари номзодини олди, СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология илмий-текшириш институтида 1990 йилда тиббиёт фанлари доктори даражасини олди.

1990-1995 йиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида илмий ишлар бўйича илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

1995-1996 йилларда Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори бўлган.

2000 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади.

Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари Ўзбекистонда вирусли гепатит, вирусли диарея ва бошқа аҳамиятли юқумли касалликларнинг молекуляр эпидемиологияси, патогенези ва даволанишини ўрганишдир.

ОИВ ва вирусли гепатитларни даволашга ва уларни молекуляр генетик аспектларига қаратилган бир қанча миллий ва халқаро илмий-тадқиқот дастурлар ва ўқув курслари координатори ҳисобланади.

200 дан ортиқ илмий ишлари мавжуд, шу жумладан 5 та монография. 4 та докторлик ва 14 та номзодлик диссертацияларига раҳбар ва маслаҳатчи.

 
Лавозим номи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги Вирусология илмий-текшириш институти директори

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори, профессор

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Название учреждения 1984 1990
 
касбий фаолияти
Muassasa
Yo'nalish
ish yillari
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида илмий ходим ва директор ўринбосари лавозимида ишлаган 1990-1995
Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори бўлган. 1995-1996
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Юқумли касалликлар" кафедрасига раҳбарлик қилади 2000-н.в.
Асилова Мухайё Убаевна
Асилова Мухайё Убаевна
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 224-83-26

 
Лавозим номи

клиника бош шифокори

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт институти талабаси 1982 1988
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
Тошкент шаҳри 4-сонли болалар  юқумли  касалликлар  интернатура шифокори 1988 - 1989
Тошкент шаҳри 4-сонли болалар  юқумли  касалликлар   шифокори 1989-1996
Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли  касалликлар  шифохонаси  бўлим мудири 1996-2005
Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли  касалликлар  даволаш ишлари бўйича бош  шифокори муовини 2005-2006
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси гепатит касалликлари бўлими мудири 2006-2009
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси главный врач клиники 2009 г.- по н.в.
Азиза Сайдуллаевна Хикматуллаева
Азиза Сайдуллаевна Хикматуллаева
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 231-18-62

 
Лавозим номи

Илмий ишлар бўйича директормуовини

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари доктори катта илмий ходим

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти 1992 1998
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
Вирусология илмий-текшириш институти олий маълумотли лаборанти 1998-2004
Вирусология илмий-текшириш институти клиник ординатори 2004-2006
Вирусология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими 2006-2007
Вирусология илмий-текшириш институти аспиранти 2007-2009
Вирусология илмий-текшириш институтиилмий илмий ходими 2009-2018
Вирусология илмий-текшириш институти

илмий ишлар бўйича директор муовини

2018-ҳ.в.
Ибадуллаева Наргиз Сапиевна
Ибадуллаева Наргиз Сапиевна
Aлоқа маълумотлари

 
Лавозим номи

Илмий котиб

 
Илмий даражаси

тиббиёт фанлари номзоди

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси 1992 1998
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
1-сонли Республика клиник шифохонаси интернатура шифокори 1998-1999
Вирусология илмий-текшириш институти врач-лаборанти 1999-2005
Вирусология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими 2005-2007
Вирусология илмий-текшириш институти шифокор-вирусологи 2007-2018
Вирусология илмий-текшириш институти илмий котиби 2018-ҳ.в.         
Низамходжаева Малика Аскаровна
Низамходжаева Малика Аскаровна
Aлоқа маълумотлари

+998 (71) 231-18-54

 
Лавозим номи

даволаш ишларибўйича клиника бош шифокор муовини

 
Илмий даражаси

 
Олий тиббий маълумот
Учреждение Год поступления Год окончания
Тошкент Педиатрия тиббиёт институти талабаси 1989 1996
 
касбий фаолияти
Учреждение Направление годы работы
Тошкент вилояти болалар шифохонаси интерна шифокори 1996-1997
Тошкент вилояти болалар шифохонаси реанимация бўлими шифокори 1998-2001
Вирусология илмий-текшириш институти кичик илмий ходими 2001-2003
Вирусология илмий-текшириш институти аспирант 2003-2006
Вирусология илмий-текшириш институти 5-ОИТС бўлими инфекционист  шифокори 2006 -2017
Вирусология илмий-текшириш институти бош шифокор муовини 2017 й.-ҳ.в. 
Эркин Исакович Мусабаев

Эркин Исакович Мусабаев

Узбекистон Республикасини Согликни Саклаш вазирлиги Вирусология илмий-тадкикот институти директори


профессор, тиббиот фанлар доктори

Асилова Мухайё Убаевна

Асилова Мухайё Убаевна

Клиникани бош шифокори


тиббиот фанлар доктори

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна

Илмий ишлар буйича директор уринбосари,


тиббиот фанлар доктори,


Катта илмий ходим

Ибадуллаева Наргиз Сапиевна

Ибадуллаева Наргиз Сапиевна

Илмий котиб


тиббиот фанлар номзоди

Низамходжаева Малика Аскаровна

Низамходжаева Малика Аскаровна

Клиника бош врачни уринбосари


Абдукадырова Муаззам Алиевна

Абдукадырова Муаззам Алиевна

Грант рахбари


тиббиет фанлар доктори

Рахимов Равшан Абдуллаевич,

Рахимов Равшан Абдуллаевич,

Гриппга карши миллий марказ рахбари


тиббиет фанлар доктори

Алиева Лариса Евгеньевна

Алиева Лариса Евгеньевна

Референс лаборатория мудири

тиббиет фанлар номзоди

Эгамова Интизор Нормухаммадовна

Эгамова Интизор Нормухаммадовна

Бош врачнинг ташкилий ва услубий ишлар буйича уринбосари
Маматова Раънохон Нажмиддиновна,

Маматова Раънохон Нажмиддиновна,

Йанги ва риводжланайотган вирусли инфектсийалар лабораторийасининг мудири
Миркасымова Халида Хафизовна

Миркасымова Халида Хафизовна

вирусолог, янги ва пайдо бўладиган вирусли инфектсийалар лабораториялари
Волкова Надежда Николаевна

Волкова Надежда Николаевна

Юкумли касалликлар бўйича мутахассис
Кан Наталья Георгиевна

Кан Наталья Георгиевна

врач-вирусолог
Утегенова Сохиба Камиловна

Утегенова Сохиба Камиловна

Кичик илмий ходим
Саматова Ирода Равшановна

Саматова Ирода Равшановна

Юкумли касалликлар бўйича мутахассис
Усманова Гузал Зайнитдинова

Усманова Гузал Зайнитдинова

Йукумли касалликлар бўйича мутахассис


олий тоифали шифокор

Жураева Дилдора Эргашевна

Жураева Дилдора Эргашевна

Сурункали вирусли гепатит кафедраси мудири


олий тоифали шифокор

Анарбаева Бибихаво Абдурахимовна

Анарбаева Бибихаво Абдурахимовна

Кабул булими мадури,


олий тоифали шифокор

Мамуров Валижон Фозилович

Мамуров Валижон Фозилович

амбулатор-поликлиника диагностик-Гепатологик бўлими врач-инфекционист
Муталова Маъмура Юсупджановна

Муталова Маъмура Юсупджановна

амбулатор диагностик ва гепатологик марказнинг ултратовуш мутахассис