Институтнинг асосий вазифалари
- Вирусли ва бошқа юқумли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- Вирусли гепатитлар, ОИВ-инфекция, грипп, парранда гриппи, янги грипп, арбовирус ва бошқа вирусли инфекциялар эпидемиологияси, клиникаси, ташҳисоти, давоси ва олдини олиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
- Замонавий лаборатор ташҳисот усулларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш;
- Диагностикумлар ва дори-дармонлар сифатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
- Институт йўналиши бўйича дори-дармонлар, тиббий воситалар, шуниндек, касалликларнинг ташҳисоти ва давоси бўйича клиник синовларни амалга ошириш;
- Вирусли инфекцияларга қарши ўтказиладиган иммунопрофилактика чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганишда соғлиқни сақлаш муассасаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
- Республика ва хорижий давлатларнинг вирусология хизмати мутахассислари билан илмий-амалий ҳамкорликни ўрнатиш;
- Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- ОИТС марказлари билан ҳамкорликда республикада ОИВ-инфекцияси мониторингини олиб бориш, касалликнинг клиник шаклларини ўрганиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, антиретровирус (АРВ) дори-дармонларининг самарадорлиги ўрганиш ва диспансер назоратни ўтказиш.