Эришилган ютуқлар
Вирусли гепатит B ва C ни йўқ қилиш - глобал ташаббуслар, миллий дастурлар ва илмий ютуқлар https://www.intechopen.com/books/elimination-of-viral-hepatitis-b-and-c-global-initiatives-national-programs-and-scientific-advances
"APASL-2025" “Вирусли гепатитларни бартараф этиш бўйича миллий дастурларнинг халқаро тажрибаси” Халқаро илмий-амалий анжуман 4-5 июнь 2025 йил Тошкент шаҳри
Илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, юксак илмий салоҳияти ва самарали фаолияти учун «СCИЕНCЕ АНД ИННОВАТИОН АWАРДС 2025» мукофоти доирасида институт ТОП-10 таликка кирди ҳамда «Енг яхши илмий-тадқиқот институти» номинатсияси билан тақдирланди.
Замонавий морфологик, электрон микроскопик ва иммуногистохимик тадқиқотлар комплексининг ёрдамида хроник вирусли гепатитларда жигарнинг заҳарланишининг солиштирма структуравий- вирусологик хусусиятлари аниқланди.
Ўзбекистонда биринчи марта гепатит D билан касалланган беморлар жигарида лимфоцитлар цитоплазматик мембранасининг shedдинг феномени электрон микроскопик усулда тавсифланиб, халқаро конференцияларида тақдим этилди (Германия, 2009 йил; Туркия, 2010 йил, Европа Дельта гепатити конференцияси).
Институт ходимлари томонидан гепатит B билан касалланган беморларнинг жигари биоптатларида HBsAgни аниқлашнинг модификация қилинган усули ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда биринчи марта вируслар геномининг нуклеотид қатори декодланиб, бу орқали ген мутациялари ва вируснинг антивирус терапияга резистентлиги аниқланади.
Хроник вирусли гепатит С касаллиги жараёнига ва антивирусли даволаш самарадорлигига таъсир этувчи махсус ген мутациялари аниқланди, бу эса касаллик натижаларини ва даволаш самарадорлигини полиморфизмни инобатга олган ҳолда прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Вирусли гепатитларга оид математик моделлар биринчи марта ишлаб чиқилиб, Япония, Германия ва Хитой Халқ Республикасидаги халқаро конференцияларда тақдим этилди.
Қрим-Конго геморрагик исити давоси учун Рибаверин препарати қўлланилган қўшимча даволаш усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Вирусли диареяларнинг этиологик тузилмаси, жумладан ротавирус инфекциясининг эпидемиологияси ва касаллик юки ўрганилди.
Ўзбекистонда вирусли этиологиядаги циррозни профилактика қилиш учун иқтисодий жиҳатдан самарали прогноз ва математик моделлаштириш асосида профилактика модели ишлаб чиқилди.
Хроник вирусли гепатитларда жигар фиброзининг прогностик маркери сифатида M2BP — жигар фиброзининг инвазив бўлмаган маркерининг самарадорлиги тасдиқланди.
Вирусология илмий-тадқиқот институти The Global Virus Network (GVN) тармоғи филиали сифатида сайланди
Глобал вирусология тармоғи (GVN) инсон вирусологияси соҳасидаги кенг ва чуқур билимларга эга бўлган, илғор вирусологик ташкилотларни бирлаштирган, халқаро ҳамжамиятга бу билимларни тақдим этадиган мустақил глобал ташкилотдир. Шунингдек, у мавжуд ва эҳтимолий пандемияларга тайёргарлик кўриш ва вирусологик муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга.
GVN – дунёнинг вирусолог олимларидан иборат профессионал жамоатдир. Ҳозирги кунда GVN тармоғига 39 та мамлакатда жойлашган 68 та марказ ва 11 та филиал киради, улар орасида АҚШ, Хитой, Япония, Австралия, Германия, Франция, Испания, Ҳиндистон ва бошқалар мавжуд.
GVNнинг асосий мақсади — жаҳон саломатлик жамияти билан вирусология бўйича илмий экспертлар жамияти ўртасида муҳим алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлашдир.
GVN фаолияти давлат саломатлик назорати билан вирусология соҳасидаги илмий экспертлар жамияти ўртасидаги бўшлиқни ёпишга қаратилган бўлиб, давлат соғлиқни сақлаш ходимлари ўзларига керакли маълумотни ўз вақтида олишларини таъминлайди. Турли мамлакатларда ва муассасаларда ишловчи кўплаб тадқиқотчилар тажриба, билим, восита ва ресурсларнинг етишмаслиги, сиёсий ва иқтисодий тўсиқлар сабабли чекланган ҳолатда қолмоқдалар.
2020 йилдан бошлаб Илмий-тадқиқот Вирусология институти The Global Virus Network филиали сифатида танланган. Институт «Fondazione Pascale», Миллий рак институти (Неаполь), Россиядаги Смородинцев номидаги Илмий-тадқиқот грипп институти (SRII) ҳамда АҚШдаги Мэриленд Университети Тиббиёт мактабидаги Инсон вирусология институти орқали филиалланган.
Манба: https://gvn.org/gvn-centers-of-excellence/affiliates/
«Scopus Awards 2023»
2023 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «ELSEVIER» компанияси ҳамкорлигида «Science Direct» халқаро илмий базасига миллий обуначиликка бағишланган Форум ўтказилди ва «Scopus Awards 2023» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда юқори таълим ва илмий ташкилотлар халқаро Scopus базасида индексланган нуфузли илмий журналлардаги мақолалар учун муваффақиятларга эришганликлари учун тақдирландилар. Тақдирлаш соҳаси — «Илмий тадқиқотларнинг ижтимоий таъсири».
Вирусология институти халқаро илмий-texник база Scopusдаги публикацион фаоллиги учун ТОП-10 ташкилотлар қаторига кирди ва тиббиёт соҳаси бўйича тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Республика ихтисослашган эпидемиология, микробиология, инфекция ва паразитар касалликлар илмий-амалий марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директорига академик унвони берилди
2022-2026 йиллардаги Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги №УП-27 қарори билан тасдиқланган «Инсонга ғамхўрлик ва сифатли таълим йили» доирасида, Ўзбекистон Республикаси Академиясига 80 йил тўлши муносабати билан кенг нишонланиши ва миллий фан обрўсини ошириш, академик фан роли кучайтирилиши мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Академиясининг тиббиёт фанлари соҳасидаги Президентиюм ва аъзолар тавсиясига асосан, Илмий-амалий марказнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Мусабаев Эркин Исаковичга Академик унвони берилди.

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР УЧУН КАДРЛАР ЗАВОДИ (Вирусология институтида фаолият кўрсатган ходимлар)
1. Переяслов Дмитрий Игоревич, Женевадаги БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти штаб-квартирасида дастурий мутахассис.
2. Альбеткова Аделя, Грузияда CDC мутахассиси.
3. Маматқулов Адҳам Рустаамович, KOICA жамоат саломатлиги мутахассиси.
4. Секлер Дильдора Эркиновна, Ўзбекистондаги БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакат офисида миллий дастур мутахассиси.
5. Латыпов Ренат Рафаелович, Ўзбекистондаги БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакат офисида миллий дастур мутахассиси.