Институт тарихи
Вирусология илмий-текшириш институти 1978 йил 27-декабрда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11-мартдаги 134-сонли қарори билан институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибига киритилган. 2000 йилдан бошлаб институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2000 йилдаги Қарорига мувофиқ институт "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти" сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизимига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институти клиник ва амалий вирусология бўйича ихтисослаштирилган илмий-текшириш муассасаларидан биридир.
1979 йилда Вирусология институти директори этиб профессор Ходжаев Ш.Х. тайинланди. Институтни ташкил этиш ва унинг биносининг қурилиши бевосита ушбу институтни 25 йил давомида бошқарган профессор Ходжаев Ш.Х раҳбарлигида амалга оширилди.

Вирусология институти филиалининг жамоаси, 1979 йил
Институт ходимлари замонавий тадқиқот усуллари мажмуаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларда вирусли гепатитларнинг тарқалиш шароити моделини муваффақиятли ўрганиб чиқди, уларнинг олдини олишди ва юқори сезгир ташҳисот усулларини жорий этишди.
2004 йилдан ҳозирга қадар профессор Э.И.Мусабаев институт директори бўлиб ҳисобланади.
Агар ўша вақтгача Вирусология илмий-текшириш институтининг мавзуси фақат вирусли гепатитлар ва арбовирус инфекциялари бўлган бўлса, 14 йил мобайнида институт фаолиятининг спектри сезиларли даражада кенгайди.