Тўлиқ – Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
Институт 1978 йил 27 декабрда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга (28.11.2009 й. №001278-10) биноан фаолият олиб боради.
Институт қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар, грипп, ичак инфекциялари.
Вирусология соҳасида илмий-услубий ва координацион фаолиятни амалга ошириш орқали юқумли касалликларни назорат қилиш ҳамда вирусли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.