Таълим
Юқори малакали кадрларга, замонавий ташҳисот ва терапевтик технологияларга, тадқиқот учун зарур шароитларга эга бўлган ССВнинг Вирусология илмий-текшириш институти вирусология ва юқумли касалликларнинг барча соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш вазифасини бажаради. Илмий ходимлар докторантура, таянч докторантура ва изланувчи сифатида тайёрланади. Институтда клиник ординатурада ўқитиш, шифокорлар ва тадқиқотчиларга вирусология ва юқумли касалликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича машғулотлар ўтказилади. Институт мутахассислари республиканинг вилоятларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, маҳорат дарсларини олиб борадилар.