Гепатология маркази
Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази ЎзР ССВ Вирусология ИТИ клиникасининг таркибидаги бўлинма. Бу марказда малакали инфекционист врачлар ва УТТ (ультратовуш ташҳисоти) врачлари томонидан беморларни қабул қилиш амалга оширилади.
Бизлар турли юқумли касалликлар ва уларнинг асоратларини ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланамиз.
Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, институт лабораториясида ҳам кенг қамровли турли вирусли инфекцияларга текшириш ишларини олиб бориши мумкин. Марказда кўплаб юқори малакали мутахассис врачлар, тиббиёт фани номзодлари, тиббиёт фани докторлари фаолият олиб бориши, турли вирусли юқумли касалликларни чуқур ҳамда аниқ текшириш ва даволаш ишларини олиб боришни ўзиги хос юқори даражада амалга ошириш имконини беради.
Тиббий ёрдамнинг энг охирги стандартлар асосида ташкил этилганлиги, мурожаат қилганлар учун яхши шароитлар яратилганлиги ва институтнинг қулай жойда жойлашганлиги беморларнинг замонавий ва юқори малакали тиббий ёрдамни олишларига имкон беради.
Асосий вазифалари:
– ШИФОКОРЛАР МАСЛАҲАТИ
– УТТ
– КУНДУЗГИ СТАЦИОНАР
Лаборатор текширувлар:
– БИОКИМЁВМЙ ТЕКШИРУВЛАР
– КЛИНИК ТЕКШИРУВЛАР
– ОНКОМАРКЁРЛАР (α-ФП)