• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Амалга ошиилаётган таълим даражалари

Вирусология илмий-текшириш институтида тиббиёт олийгоҳидан кейинги дастурлар асосида докторантлар, таянч докторантура ва мустақил изланувчилар тайёрланади (юқори малакали кадрларни тайёрлаш даражаси).

Докторантура, таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка тайёрлаш асосий профессионал таълим дастурларини амалга оширишнинг 14.00.00 Тиббиёт фанлари йўналиши бўйича амалга оширилади.

Мутахассислик шифри:

  • 14.00.10 юқумли касалликлар
  • 14.00.30 эпидемиология
  • 03.00.04 микробиология ва вирусология

Таълим шакли. Илмий ва педагогик кадрларни докторантура, таянч докторантурага тайёрлаш кундузги ўқув шаклида амалга оширилади.

«Юқумли касалликлар» йўналиши бўйича клиник ординатура.

Вирусология илмий-текшириш институтининг Референс лаборатория базасида ТТАнинг Микробиология, Вирусология ва Иммунология кафедрасининг мавжуд дастури бўйича магистрларни тайёрлаш.

Вирусли юқумли касалликларнинг сифат назорати ва лаборатория ташҳисоти масалалари бўйича мутахассисларни ўқитиш