- Бош сахифа
- Институт
- Бўлинмалар
- Лабораториялар
- Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референт лабораторияси
Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референт лабораторияси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтининг Референс лабораторияси (кейинги ўринларда Референс лаборатория) Швейцария Конфедерацияси ҳукумати, Гуманитар ёрдам бўлими ва Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бўйича Швейцария корпуси (AH/ASC), Тараққиёт ва ҳамкорлик бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги гепатит вирусларига қарши курашишга ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга асосан, 2000 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология илмий-тадқиқот институти базасида ташкил этилган. 2000 йил 27 июнда Референс лаборатория МСВ РЎ позицияси мустақил тузилма сифатида тасдиқланган. 2012 йил 28 июндаги МСВ РЎ №186-сонли буйруғи билан Вирусология илмий-тадқиқот институти таркибига тузилмавий бўлинма сифатида киритилган.
Референс лаборатория ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқ ва фармойишлари, юқори ташкилотларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ДСМ ва ДСАнинг меъёрий ҳужжатлари ҳамда ушбу низомга амал қилади.
Референс лабораториянинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасидаги ташхис хизмати вирусологик лаборатория текширувларининг сифат назорати марказлаштирилган тизимини яратиш (ички сифат назорати) ҳамда олинган натижаларнинг ишончлилигини назорат қилиш (ташқи сифат назорати).
Референс лабораториянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Аҳолига вирусли гепатитлар, ТОРЧ ва бошқа инфекцияларни ташхислаш бўйича лаборатория хизматларини ташкил этиш ва методик жиҳатдан таъминлаш;
«B» ва «C» турдаги вирусли гепатитларни эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувларини кенг қамровда ташкил этиш;
Вирусологик лаборатория тадқиқот усулларини стандартлаштириш, давлат тиббиёт муассасаларида вирусологик лабораториялар учун сифат менежменти тизимини жорий этиш бўйича методик ёндашув ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Вирусли гепатитлар муаммоси бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ташхис тест-наборларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини такомиллаштириш;
Референс панелларини яратиш ва ташхис лабораториялари фаолиятига жорий этиш;
Диагностик реагентларни рўйхатга олиш учун меъёрий ҳужжатларнинг бошланғич экспертизасини ўтказиш;
ИФА ва ПЦР усуллари орқали таққословчи синовларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Вирусологик лабораториялар учун Ташқи Сифат Назорати (ВОК) дастурларини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Диагностик лаборатория мутахассисларини ўқитиш.
Халқаро ҳамкорлик ва бошқа давлатларнинг миллий референс лабораториялари/марказлари, ЖССТ ва бошқалар билан ахборот алмашинувини таъминлаш.
Референс лаборатория қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси учун долзарб бўлган A, B, C, D вирусли гепатитлар қўзғатувчиларининг фенотипик ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш;
- ИФА усули орқали A, B, C, D вирусли гепатитлар антиденеларини аниқлаш бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш;
- ПЦР усули орқали вирусли гепатитлар ва бошқа патоген микроорганизмларнинг ДНК/РНКсини аниқлаш, вирус юкини ва гепатит B ва C вирусларининг генотипини аниқлаш;
- Юқори онкоген хавфли инсон папиллома вирусларининг вирус юки, генотипини ва физик статусини (интеграллашган ёки эписомал шакл) аниқлаш;
- Вирусологик тадқиқотлар учун стандартлаштирилган лаборатория методларини ишлаб чиқиш;
- Давлат тиббиёт муассасаларида вирусологик лабораториялар учун сифат менежменти тизимини жорий қилиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Референс панелларини ишлаб чиқиш ва ташхис лабораториялари фаолиятига жорий этиш;
- Тиббиёт муассасалари вирусологик лабораторияларининг ташқи сифат назоратини амалга ошириш;
- Лаборатория мутахассисларини ўқитиш курсларини ташкил этиш;
- Халқаро ҳамкорлик доирасида турли илмий тадқиқот дастурларини амалга ошириш.


Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, 3-квартал, Янгишаҳар кўчаси, 7а-уй
Телефон: +998712311861
Иш вақти: 8:00–15:00
Жўраев Ривожиддин Хафузуллаевич
2021 йил 20 январдан:
Эпидемиология, микробиология, инфекция ва паразитар касалликлар бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология ИТИдаги Референс лабораторияси директори
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1987-1993 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти студенти
1993-1994 йй. – Наманган вилояти инфекция шифохонаси интерн-врачи
1994-1995 йй. - Наманган вилояти инфекция шифохонасида врач-лаборант
1995-1998 йй. - Эпидемиология, микробиология ва инфекция касалликлари институти аспиранти
1998-2001 йй. - Тошкент шошилинч тиббий ёрдам бригадаси врачи
2001-2003 йй. - Эпидемиология, микробиология ва инфекция касалликлари институти лабораторияси мудири
2003-2007 йй. - “Референс” лабораторияси врачи
2007-2009 йй. - Вирусология ИТИда илмий лойиҳа раҳбари
2009-2010 йй. - Вирусология ИТИда катта илмий ходим
2010-2012 йй. - “Референс” лабораторияси врачи
2012-2017 йй. - Вирусология ИТИ “Референс” лабораторияси врачи
2017-2020 йй. - Наманган вилояти инфекция шифохонаси бош шифокори
2020 й. - Вирусология ИТИда хатарли вирус инфекциялари лабораторияси мудири
2020-2021 йй. - Вирусология ИТИда Референс лабораторияси мудири
2021 й. - ҳ.в. - Вирусология ИТИ “Референс” лабораторияси мудири
Ҳужжатлар
Референс лаборатория хизматлари рўйхати ва мутахассислар (рус тилида)
Вирусология ИТИ Референс лабораторияси нархлар рўйхати (рус тилида)
Вирусология ИТИ Референс лабораторияси ИХЛА нархлар рўйхати (рус тилида)
Вирусология ИТИ Референс лабораторияси аккредитация соҳаси (рус тилида)
Вирусология ИТИ Референс лабораторияси аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаси

Ўзбекистон аккредитация маркази миллий аккредитация тизими реестри