Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
24-25 март ойида 2022 йилда Вирусолоия илмий-тадқиқот институти ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази томонидан “Юқумли касалликлар бўйича” мавзусидаги халқаро Миллий Конгресс ўтказилган.
15-17.04.2022 НУКУС ШАҲРИДA ГРИПП, ЎРИ ВA COVID-19 ЭТИОЛОГИЯ, КЛИНИКA ,ДИAГНОСТИКA, ЭТИОТЕРAПИЯ ВA ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ .
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 8-январдаги “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини ҳудудларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун юбориш тўғрисида”ги 4-сонли буйруғига асосан, Раҳимов Равшан Aбдуллаевич 2022-йил 15-апрелдан 17-апрелгача Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида хизмат сафарида бўлди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси бош врач ўринбосарлари, қабул бўлимлари бошлиқлари, инфексионистлар ва эпидемиологлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2022 йил, №243 сонли қарорига биноан Вирусология Илмий Тадқиқот институтида гепатология бўйича Фортис (Хиндистон) клиникаси мутахассиси Dr. Furquan Ahmad билан учрашувни ташкиллаштирилди.
Учрашув давомида Доктор Фуркан мутахассисларга "Жигар энцефалопатияси" мавзусида маьрузани тақдим этди.
Ундан ташқари жигар циррозининг оғир турлари билан оғриган беморларни кузатиш ва даволаш буйича тажриба алмашинилди. Беморларга Ўзбекистонлик шифокорлар билан биргаликда чет эл мутахассисидан консультатив ёрдам кўрсатилди.
2022-йил 16-майдаги ПҚ-243 ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг Б ва C тарқалиши бўйича лойиҳа доирасида ўқув семинарини ўтказиш:
Бухоро вилояти 06.06.2022 йил
Навоий вилояти 08.06.2022 йил
Хоразм вилояти 14.06.2022 йил
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри 16.06.2022 йид
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 15 июнь 2022 йилдаги 01-8/1 сонли кўрсатма хатига асосан 25-27.07.2022 йил, Бухоро вилоятида “Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича амалий-ўқув семинарлари "ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 15 июнь 2022 йилдаги 01-8/1 сонли кўрсатма хатига асосан “Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича амалий-ўқув семинарлари” ташкил этиш бўйича Республика Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси К.П. Раджапаева ва Вирусология ИТИ гепатология маркази раҳбари У. Ю. Исмоиловлар 25-27 июнь кунлари Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишди.
Семинарда Бухоро вилоятидаги барча тумун тиббиёт бирлашмалари ва даволаш профилактика муассаларининг даволаш ишлари бўйича бош шифокорнинг ўринбосарлари, қабулхона бўлим бошлиқлари, барча вилоят инфекционистлари ҳамда эпидемиологлари иштирок этишди. Семинарда Вабо, Куйдирги, Бруцеллёз, Қирим Конги геморрагик иситма касаллиги ва Қутириш касалликлари бўйича маърузалар ўқилди. Ўта хавфли юқумли инфекциялар бўйича дунёдаги вазият бўйича хам маълумотлар берилиб, тиббиёт ходимларининг бу йўналишдаги ҳушёрлигини ошириш бўйича маслахатлар берилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик жамоат саломатлиги хизмати ва
РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий –тадқиқот институт ходимлари томонидан Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида "Ўта хавфли юқумли касалликлар " бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида семинар ўтказишди
Батафсил шу ҳақда
8-20.10.2022 ЙИЛ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР ВА CОВИД-19 БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-сонли 8.01.2022 йилдаги "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини ҳудудларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун юбориш тўғрисида" ги буйруқлари ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг буйруғи билан эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар 39-сонли 30.09.2022 й., мен Рахимов Равшан Абдуллаевич 18 октябрдан 20 октябрдагача Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига хизмат сафарида бўлдим.
Иш сафари давомида Республика болалар юқумли касалликлар шифохонаси ва Нукус шаҳридаги 1-сонли клиник кўп тармоқли шифохонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида амалий соғлиқни сақлаш шифокорлари билан 3 та долзарб масалалар юзасидан семинарлар ўтказилди. Грипп, ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва CОВИД-19 нинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, диагностикаси, этиотроп терапияси, профилактикаси, эпидемиологик назорати. Семинарларда жами 108 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этди.
24-26.10.2022Й ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА "ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ- ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 15 июль 2022 йилдаги 01-8/1 сонли кўрсатма хатига асосан “Ўта хавфли юқумли касалликлар амалий-ўқув семинарлари” ташкил этиш бўйича Республика Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати етакчи мутахассиси У.Х. Мирзаев ва Вирусология ИТИ мустақил изланувчиси И.Б. Ражабов 24-26 октябр кунлари Қорақолпоғистон вилоятида хизмат сафарида бўлишди.
Семинарлар Қорақолпоғистоннинг Нукус шахри,Кунград,Беруний туманларида,СЭО ва ЖС ходимлари, поликлиникалардан оилавий шифокорлар, хирурглар, улардан ташқари травматологлар, рабиологлар, тез тиббий ёрдам шифокорлари ва бошқалар иштирок этишди.
Семинарда Вабо, Куйдирги, Бруцеллёз, Қирим Конги геморрагик иситма касаллиги ва Қутириш касалликлари бўйича маърузалар ўқилди. Ўта хавфли юқумли инфекциялар бўйича дунёдаги вазият бўйича ҳам маълумотлар берилиб, тиббиёт ходимларининг бу йўналишдаги ҳушёрлигини ошириш бўйича маслаҳатлар берилди.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимларининг 2022 йил 1 -3 ноябрь кунлари Жиззах вилоятига хизмат сафари
Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2018 йил 17 августидаги 542-сонли "Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг, ташҳисоти, давоси ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги" 2022 йил, 13-августдаги 24-01203-сонли кўрсатма хати асосида Жиззах вилоятида СЭО ва ЖС билан биргаликда ўқув семинар ўтказилди. Семинар вирусли гепатитлар А, В, С, Д, Е бўйича бўлиб ўтди. Маърузани Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ходимларининг Вирусология илмий-тадқиқот институти мустақил изланувчиси И.Б. Ражабов томонидан ўқиб эшиттирилди. Бунгдан ташқари, Республика Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати етакчи мутахассиси Қ.Халиков томонидан "Сил касаллигида эпидемиологик суриштирув ўтказиш, ҳисобот юритиш, касаллик ўчоқларини ҳисоботга олиш.Юқумли касалликлар шифохоналари билан ўтказиладиган солиштирма хисоблаш ишлари,ҳисоботларнинг туғрилиги ва ҳаққанийлигини таъминлаш”, Сил касаллиги таснифи ва эпидемиологияси," мавзусида маърузалар тингловчиларга эшитиб ўттирилди.
Семинарлар Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида СЭО ва ЖС ходимлари, поликлиникалардан оилавий шифокорлар, инфекционистлар, улардан ташқари эпидемиолог, фтизиатр шифокорлари ва бошқалар иштирок этишди.
Семинарда парентерал вирусли В,С,Д гепатит, ва энтерал вирусли А,Е гепатит касалликлари бўйича маърузалар ўқилди. Вирусли гепатит юқумли инфекциялар бўйича дунёдаги вазият бўйича ҳам маълумотлар берилиб, тиббиёт ходимларининг бу йўналишдаги ҳушёрлигини ошириш бўйича маслаҳатлар берилди
16-17 ноябрь ойида 2022 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда кузги гепатология мактаби” халқаро илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Илмий-амалий конференсия маърузачиларининг тақдимотлари
https://riv.uz/uploads/files/Huma_01_Pakistan's.pptx
https://riv.uz/uploads/files/14 +Анализ новых протоколов.pptx
https://riv.uz/uploads/files/7 Dr. Hassan Mahmood.pptx
https://riv.uz/uploads/files/гепатология 17 ноября.pptx
https://riv.uz/uploads/files/Нурматов З.Ш._ВГ .pptx
https://riv.uz/uploads/files/18.Ноойбаева_Ташкент.pptx
https://riv.uz/uploads/files/Tashkent 2022.pptx
06 Sadirova CDC_RT_15.11.2022_RU.pptx
15_трансплантация_печени_у_пациентов.pptx
20_Опыт_применения_Мирклудекс_.pptx
21Долимов_доклад_15.11.2022.ppt
5 Serosurvey_results_HEP_ENG_rev4_for_conf.pptx
11 Хованов Ташкент. копия.pptx
Хитойнинг Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вице-президенти Пу Сзян ва компания ходимларининг РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Марказий поликлиникасига Omikron-Delta штаммига (янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди) қарши янги рекомбинат оқсилли вакцинанинг халқаро клиник синовлари жараёнларини танишиш мақсадида ташрифи
“Дунёда ва Ўзбекистонда COVID-19, грипп ва респиратор-синсициал инфекция бўйича эпидемик вазият: диагностика, даволаш ва олдини олиш чоралари” мавзусида илмий-амалий семинар
Юнусобод туманининг 7-сонли шаҳар клиник шифохонасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш Маркази ва Вирусология илмий текшириш институтининг соҳа олимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “COVID-19”, мавсумий грипп, ўткир респиратор инфекцияларнинг (ЎРИ) аҳоли ўртасида эпидемик тарзда тарқалиб кетишини олдини олиш, дунё миқёсида ушбу касалликларнинг даволашнинг замонавий усуллари, ташҳисоти ва касаллик ўчоғида олиб бориладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисида семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Республика ва шаҳар миқёсидаги даволаш профилактика муассасалари, туғруқ мажмуалари, оилавий поликлиникалар, “103” тез тиббий ёрдам хизматининг тиббиёт ходимлари, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимларининг мутахассислари иштирок этдилар.
Янгиликлар 24 | Мавсумий касалликлар профилактикаси ва даволашдаги замонавий ёндашувлар
MASTER CLASSES ARE HELD
Green Cross Laboratories (GC-Lab) - Жанубий Кореянинг етакчи клиник лабораторияси бўлиб, клиник патология, ҳамда юқумли касалликларга ихтисослашган ва глобал диагностика тармоғининг бир қисми ҳисобланади. GC-Lab беморларга мунтазам ва ихтисослаштирилган клиник синовларнинг беқиёс сифати туфайли аниқ ташхис қўйиш ва тўғри даволаш имконини беради.
TIBBIYOT XODIMLARI SITOTEXNOLOGIYA BO‘YICHA O‘QITILMOQDA
Sitotexnologiya – bu saraton va boshqa anormalliklarni aniqlash uchun hujayralarning mikroskopik talqini. Bunga bachadon bo‘yni (Pap testi), o‘pka, oshqozon-ichak trakti yoki tana bo‘shliqlaridan olingan namunalarni tekshirish kiradi.
Batafsil: https://www.sanepid.uz/reports/331
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЦИТОТЕХНОЛОГИЯ БЎЙИЧА ЎҚИТИЛМОҚДА
Цитотехнология-бу саратон ва бошқа анормалликларни аниқлаш учун ҳужайраларнинг микроскопик талқини. Бунга бачадон бўйни (Пап тести), ўпка, ошқозон-ичак тракти ёки тана бўшлиқларидан олинган намуналарни текшириш киради.
Цитолог ва цитотехнолог-бу соғлиқни сақлаш соҳасида ўқитилган соғлиқни сақлаш мутахассиси.
Цитотехнологлар микроскоплар ёрдамида слайдлардаги намуналарни баҳолайди . Баъзи лабораторияларда компютер кейинги тадқиқотлар учун алоҳида қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган соҳаларни кўрсатиб, дастлабки баҳолашни амалга оширади.
Кўпгина лабораторияларда дастлабки баҳолаш цитотехнологлар томонидан амалга оширилади.
Цитолог шифокори иккиламчи баҳолашни амалга оширади ва намунанинг нормал ёки ғайритабиий эканлигини аниқлайди.
РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институтида “Республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида шифокор цитологлар ва шифокор лаборантлар учун ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ҳозирги кунда цитотехнолог (ҳамширалар) учун 1 ойлик ўқув-семинарлари бошланди.
Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни cақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Вирусология илмий-тадқиқот институти, Жанубий Кореянинг KOFIH фонди, Green Cross Laboratories мутахасислари ва Тиббий ходимларининг касбий малакасиини ривожлантириш маркази билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда вирусли гепатитларни бартараф этиш стратегик режалаштириш мавзусида семинар
Жорий йилнинг 11-13 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги “Panarams” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро иштирокида “Ўзбекистонда вирусли гепатитларни бартараф етиш стратегик режалаштириш” бўйича семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, CDC(АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази),Integral Global Health,Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси,Республика ихтисослаштирилган қон қуйиш маркази, Ўзбекистон беморлар ҳамжамияти ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинарнинг мақсади Ўзбекистонда ва дунёда вирусли гепатитнинг бугунги ҳолати тақдимоти ва муҳокамаси ва асосий манфаатдор томонларнинг, шу жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, санитария-эпидемиология осойишталиги ва Соғлиқни сақлаш қўмитаси вакиллари, тадқиқот марказлари мутахассислари, халқаро шерикларнинг маҳаллий, минтақавий ва минтақавий миқёсда амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режани ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириш.
Ўзбекистон учун долзарб бўлган В, Д, C вирусли гепатитни бартараф этиш буйича жаҳон тажрибасини халқаро экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилиш инфексионистлар, эпидемиологлар, гастроэнтерологлар, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқа мутахассисларнинг вирусли гепатитга қарши курашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати ходимлари, Инновацион Соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ходимлари,Республика Ихтисослаштирилган Қон Қуйиш Маркази ходимлари, Ўзбекистон беморлар ҳамжамияти ва ҳамкор ташкилотлар илмий-амалий тиббиёт марказ ходимлари ва Вирусология илмий-тадқиқот институт ходимлари иштирок этишди.
Маърузачилар дунёда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида инфексион хизматнинг энг муҳим йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси вирусли гепатит бўйича эндемик мамлакатлар тоифасига киритилган. 2018-йилдан бошлаб мамлакатимизда гепатит Б ва C скринингини ташкил этиш ва вирусга қарши терапиядан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича тажриба тадқиқотлари ўтказилмоқда. Мамлакат Президенти томонидан 2022-йилда имзоланган 243-сонли “Ҳозирги вақтда айрим вирусли инфексиялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори асосида ЖССТ томонидан вирусли гепатитларнинг В ва С турларини элиминация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга биноан 2030 йилга қадар скрининг даражасини 90%га, даволаш билан қамраб олиш ишларини 90%га, янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинишини 90% ҳамда ўлим ҳолати кўрсаткичларини 65%га камайтириш каби устувор йўналишлар белгиланган.
Семинар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
“Республика худудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси 2023 йил 2 май куни “Frankfort” меҳмонхонасида “Республика худудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 24 та шифокор лаборантлар учун ўқув семинарининг якунлашига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Жанубий Кореянинг KOFIH (Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси) вакиллари, Green Cross Laboratories (GC-Lab) мутахасислари,Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказ ходимлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказ ходимлари, “IT-med” ходимлари, шаҳар муассасалари шифокорлари, РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институт ходимлари, шифокор лаборантлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 604 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони касаллиги қайд этилади. Шулардан 342 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Жаҳонда бўлгани каби , Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.
Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.
“Globocan” маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 1863 нафар аёлда бачадон бўйни саратони аниқланиб, уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади. Ушбу ўлимларнинг аксарияти ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади. Хавфли ва аянчли оқибатларга олиб келадиган бачадон бўйни саратонидан аёлларимизни имкон қадар сақлаш учун касалликни келтирувчи ОПВ вирусига қарши 15 ёшгача бўлган қизларнинг 90% ни эмлаш ҳамда 35 -45 ёшли аёлларнинг 70 %ни профилактик кўрикдан ўтказиш керак. Тадқиқотчи олимларнинг таъкидлашича, кўрсатилган барча профилактик чораларга риоя қилиш 2050 йилига 40% гача касалликни камайишига ҳамда 5 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олинишига олиб келади.
Тадбирни, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология,микробиология,юқумли ва паразитар касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази , Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Мусабаев Э.И., Соғлиқни сақлаш вазири Баситханова Э.И.,Ким Хиин Ўзбекистонда KOFIH вакили ва Ли Гютек GC Lab лойиҳаси раҳбари очиб бердилар.
KOFIH — Корея Республикасининг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги жамғарма бўлиб, бугунги кунда мазкур ташкилот дунёнинг қатор мамлакатларида тиббиёт тизимини ривожлантириш бўйича илғор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам ушбу жамғарма томонидан соғлиқни сақлаш ҳамда тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юртимизда шошилинч тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этяпти.
Green Cross Laboratories(GC-Lab)-Жанубий Кореянинг етакчи клиник лабораторияси бўлиб, клиник патология, ҳамда, юқумли касалликларга ихтисослашган ва глобал диагностика тармоғининг бир қисми ҳисобланади.GC-Lab беморларга мунтазам ва ихтисослаштирилган клиник синовларнинг беқиёс сифати туфайли аниқ ташхис қўйиш ва тўғри даволаш имконини беради. GC-Lab анъанавий тестлардан тортиб эзотерик молекуляр ва генетик таҳлилларгача бўлган 5000 дан ортиқ тестлар ва тест комбинацияларини таклиф этади.
ССВ нинг 08-03414-сонли хатига асосан ОПВ нинг эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш мақсадида Вирусология ИТИ ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда “Республика ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Aндижон вилоят аёллари ўрасида одам папиллома вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллиги диагностикаси бўйича имкониятларни такомиллаштириш” мавзусида пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда ва унда 50000 нафар аёл иштирок этади. Мазкур меморандум 2020 йил декабрь ойида Жанубий Корея KOFIH Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Вирусология илмий-тадқиқот институти ўртасида имзоланган инвестициявий лойиҳа ҳамкорлик шартномасини асосида тузилган.
Aмалга оширилаётган пилот лойиҳасига мувофиқ, аёллар орасида скрининг қилиш ва соғлиқни сақлаш тизими бўғинида папилома вирус (ОПВ) диагностикасини ўраганиш, махсус кадрларнинг қайта тайёрлаш ва билим даражаларини ошириш ҳам қайд этилган. Эрта ташхислаш сифатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Вирусология илмий-тадқиқот институти, Жанубий Кореянинг KOFIH фонди, GC-Lab мутахасислари ва Тиббий ходимларининг касбий малакасиини ривожлантириш маркази билан биргаликда амалга оширилди.
Цитология бўйича ўқув семинар 2 ой давом этди:
1-ой Ўзбекистон вилоятларидан келган Цитология шифокорлари учун ва
2-ой Ўзбекистон вилоятларидан келган Цитология бўйича теҳник ходимлари учун бўлиб ўтди.
Республика худудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида қўйидаги маърузалар ўқилди:
Н.Туробова,Ш.Ахмедова-Бачадон бўйни скрининги-цитологиянинг ютуқлари;
Ким Кюрэ-Бачадон бўйни саратон олди ва саратон касалликлар гистология ва цитологиянинг ўзаро боғлиқлиги;
Ким Ёнгман-Касалликларнинг халқаро таснифи асосида бачадон бўйни саратон олди ва саратон касалликлари тиббий тавсиялар ва клиник кузатувлар;
Че Донгюль-Ясси хужайра саратони касаллиги аденокарцинома касалигидан фарқ;
Ли Гютек-Корея Республикасиида бачадон бўйни саратон касаллигини олдини олиш дастури;
Анжуман якунида барча шифокор лаборантларга Тиббий ходимларининг касбий малакасиини ривожлантириш маркази томонидан 144 соатлик сертификатлар, ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ва GC-Lab томонидан ҳалқаро даражадаги сертификатлар билан тақдирланишди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
2023 йил 10-11 октябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан “Тошкентда кузги гепатология мактаби” халқаро илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий анжуман «Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини бартараф этиш йўлидаги қадамлар», 23 ноябрь 2023 й.Тошкент ш.
Вирусология илмий тадқиқот институти томонидан ўтказилган конференция тафсилоти.
Манба: @yangidavr_rasmiy
"Ўзбекистон Республикасида одам папилломаси вирусини (ОПВ) тадбиқ этиш ва диагностикасини такомиллаштириш “лойиҳаси бўйича 3-салоҳиятни ошириш семинари 2023 йил, 24 ноябр. R ёрдамида тиббий статистика
Жорий йилнинг 24 ноябр куни Тошкент шаҳрида Frankfort меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Ўзбекистон Республикасида одам папилломаси вирусини (ОПВ) тадбиқ этиш ва диагностикасини такомиллаштириш “лойиҳаси доирасида "R статистик дастуридан фойдаланган ҳолда тиббий статистика” бўйича учинчи семинари бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти ,Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ва Green Cross Laboratories (GC-Lab) ҳамкорликда ташкил этилди.
Семинарнинг мақсади: R тизимидаги статик маълумотлардан фойдаланиш, хавф омилларини аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш , касаллик натижаларини башорат қилиш, назорат остида синовларни ўтказиш ва натижаларни шарҳлашдан иборат эди.
Конференцияда Жанубий Кореянинг KOFIH (Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси) вакиллари, Green Cross laboratories (GC-Lab) мутахассислари, Соғлиқни сақлашнинг Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари, эпидемиология институти ходимлари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва вирусология илмий-тадқиқот институти ходимлари қатнашди.
Конференсия иштирокчилари ва меҳмонларини Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази вирусология илмий-тадқиқот институти директори Мусабаев Э. И. очиб берди.
Табрик сўзларини Конференцияда Жанубий КореянингKOFIHнинг Ўзбекистондаги вакили Хён Ким хоним, GC Labs раиси доктор Д-р Кю Тэг очиб берди.
Семинарда доктор Джун Хёнг Ли томонидан тиббий статистика бўйича махсус маърузалар иштирокчиларга берилди.
Конференсия охирида семинар қатнашчилари ўзига қизиқ бўлган саволларга жавоб олдилар ва семинар давомида олинган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ва Green Cross Laboratories (GC-Lab) барча иштирокчиларга амалий фойдаланиш учун USB-карталар тақдим этишди.
3 май 2024 йилда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан профессор Ходжаев Шабат Ходжаевич таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Ўзбекистонда баҳорги гепатология мактаби” илмий-амалий анжумани ўтказилди.
2024 йил 14-15 ноябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Тошкент тиббиёт академияси,Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон гепатологлари ассоциацияси, ЖССТ,GIZ,KOICA, CDC ташкилотлари кўмагида “Пандемия сабоқлари ва янги таҳдидларни олдини олиш” халқаро илмий-амалий конференсияси ўтказилди.