Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида бепул скрининг текширувлари амалга оширилаётган эди, энди Самарқанд вилоятининг 5 та оилавий поликлиникасида ҳам бачадон бўйни саратонига бепул скрининг жараёнлари йўлга қўйилди.
Бачадон бўйни саратонини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланиб, у олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллиги саналади.
Бачадон бўйни саратони-белгиларсиз кечиб, фақатгина теширувлар орқали аниқлаш мумкин. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Ўз навбатида касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди.
Фақатгина мунтазам текширувлардан ўтиш, эрта ташхис ва даво чаролари орқали касалликни енгиш мумкин.
Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида 5 та, Андижон вилоятида 2 та марказий оилавий поликлиникада бепул скрининг жараёнларини йўлга қўйган эди.
Самарқанд вилоятининг 5 та оилавий поликлиникасида ҳам бачадон бўйни саратонига бепул скрининг жараёнлари бошланди.
Тошкент шаҳри бўйича:
— Юнусобод тумани марказий поликлиникаси Юнусобод тумани 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.
— Чилонзор тумани марказий поликлиникаси Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7-а уй.
— Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси ТТЗ-2 мавеси, Аҳиллик маҳалласи.
— Яшнобод тумани марказий поликлиникаси Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.
— Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.
Андижон вилояти бўйича:
— Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.
— Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.
Самарқанд вилояти бўйича:
— Самарқанд Шаҳар Тиббиёт Бирлашмаси,кўп тармоқли поликлиника Самарқанд Буюк кўчаси Ипак йўли 1-А уй
— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 1-оилавий поликлиника Самарқанд Муллокандова кўчаси, 4-уй.
— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 3-оила поликлиника Самарқанд, Ғиёсиддин Жамшид кўчаси 21-уй
— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 9-оилавий поликлиника Самарқанд, Спитамен шох кўчаси 207-уй
— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2-оилавий поликлиника Самарқанд, Орзу Маҳмудова кўчаси 1-уй
Маълумот ўрнида: Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти бўйлаб 12 минг нафардан ортиқ аёл скрининг текширувларидан ўтказилди. Текширув натижалари буйича 11 фоиз аёлда вирус аниқланди. Андижон вилоятида аёлларда қайта текширувдан ўтганларнинг 6 фоизида саратон олди касалликлари ва 3 фоизида бачадон бўйин саратони аниқланди.
Тошкент шаҳрида эса аёлларда 6 фоиз саратон олди касалликлари аниқланди, лекин бачадон бўйин саратони аниқланмади. Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти сизлардан яратилган имкониятдан фойдаланиб, бепул текширувлардан ўз вақтида ўтишингизни сўраб қолади!