Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Бачадон буйин саратонига ўзингизни бепул текширтиринг!

14 Июль 2022

Ҳозирги кунда вируслар сабабли келиб чиқувчи касалликлар инсон саломатлигида долзарб муаммолардан бири бўлмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 604 минг нафардан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилиб, шундан 342 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этмоқда.
Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратонидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15–44 ёш) орасида эса бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда туради.
Бачадон бўйни саратони – бу олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади. Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади.
Бачадон бўйни саратони-белгиларсиз бўлади ,фақатгина теширувлар орқали аниқлаш мумкин.Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Одам папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди.
Фақатгина мунтазам текширувлардан ўтиш, эрта ташхис ва даво чаролари орқали касалликни енгиш мумкин.
Шу мақсадда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида 5 та , Андижон вилоятида 2 та марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.
Тез кунларда эса, Самарқанд вилоятининг 5 та оилавий поликлиникаларида бачадон бўйни саратонига бепул скрининг жараёнлари ҳам бошланади .

 

Тошкент шаҳри бўйича:

- Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
- Юнусобод тумани 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.

- Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
- Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-а уй.

- Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
- ТТЗ-2 мавеси, Аҳиллик маҳалласи.

- Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
- Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.

- Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси
- Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.

 

Андижон вилояти бўйича:

- Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
- Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.

- Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
-  Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

 

Самарқанд вилояти бўйича:

-  Самарқанд Шаҳар Тиббиёт Бирлашмаси,кўп тармоқли поликлиника

- Самарқанд Буюк кўчаси Ипак йўли 1а

- Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 1-оилавий поликлиника
-  Самарқанд Муллокандова кўчаси, уй -4.

- Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 3-оила
поликлиника
-  Самарқанд, Ғиёсиддин Жамшид кўчаси -21 уй

-  Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 9-оилавий поликлиника
-  Самарқанд, Спитамен шох кўчаси 207

- Самарканд шахар Тиббиёт бирлашмаси,2 -чи оилавий поликлиника

- Самарканд ш.Орзу Махмудова кучаси 1 уй

 

Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР
(бачадон бўйни саратони) га бепул текширилди.
Тошкент шахри ва Андижон вилояти бўйлаб 12000 нафардан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтишди.
Текширув натижалари буйича 11% фоиз аёлларда, вирус аниқланди. Андижон вилоятида аёлларда қайта текширувдан ўтганларда 6% саратон олди касалликлари ва 3% бачадон бўйин саратони аниқланди.
Тошкент шаҳрида эса аёлларда 6% саратон олди касалликлари аниқланди, лекин бачадон бўйин саратони аниқланмади.
Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.

Имкониятдан фойдаланиб қолинг !

Бепул текширувлардан ўз вақтида ўтинг !