- Бош сахифа
- Юқумли касалликлардан сақланиш борасида доимий равишда аҳолининг хабардорлигини ошириб бориш
- ККГИ дан тузалганлар орасидан донорларни аниқлаш ва донорларда ККГИ га қарши антитаначаларни мавжудлигини белгилаш
ККГИ дан тузалганлар орасидан донорларни аниқлаш ва донорларда ККГИ га қарши антитаначаларни мавжудлигини белгилаш
Замонавий лаборатория тахлилларини қўллаб Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан муқаддам касалланган шахслар орасида донорларни аниқлаш ва уларнинг қон плазмасидан ушбу инфекция билан касалланган беморларни даволашда фойдаланиш;
Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касаллан донорларнинг қон плазмаси банки яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-243-сонли қарорини 5.4-бандида Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратиш вазифаси белгиланган.
Топшириқдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари белгиланди ва ушбу ҳудудларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалган 31 нафар шахслардан қон олиниб, жами 32 литр 305 мл донорларнинг қон плазмаси банки яратилди.
Яратилган ушбу қон плазмаси ҳудудларда аҳоли орасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги кузатилганда, уларни даволаш мақсадлари учун самарали натижа беради ва мазкур касалликнинг оғир асоратларини олдини олишга замин яратади.