Беғараз ёрдам
Миср Араб Республикаси илк марта Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларини юборди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Курбанов Ботиржон Журабоевич, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Тожиев Ботир Мирхашимович Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавкулотта ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот етади. Бутунжаҳон гепатит альянсининг 2021 йил июль маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.
Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
— вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;
— скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;
— соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;
— барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш;
Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.
Миср хукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган гепатит С вирусига карши 15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона «Даклатасвир» (жами 30 минг дона) умумий қиймати 302 минг АҚШ долларига тенг дори моддалари Республикамизда скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг “С” тури аниқланган беморларга берилади.
Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Elchixonaning tuhfasi dardga darmon bo'ladi
Гепатит "С" га қарши Мисрдан беғараз ёрдам
Тиббиёт соҳасида Ўзбекистон -Миср ҳамкорлиги
Гепатит "с" га қарши дори келтирилди
Биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дорилар шаклда бепул ёрдам кўрсатилди
Ҳаммаси бўлиб, Aраб Республикаси гепатитга қарши 30 000 дона дори воситаларини тақдим этди. Дори-дармонларни биринчи навбатда Оролбўйи, шунингдек, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилоятларида яшовчи беморлар эҳтиёжлари учун етказиб бериш режалаштирилган.
Aввал хабар қилинганидек, Миср ҳукумати Ўзбекистон халқига гепатитга қарши 30 минг дона дори воситасини совға қилди.
Бир кун аввал, 9-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида дори воситаларини қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан бир қаторда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси ва Ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ ва Aфрика бўлими бошлиғи ҳам иштирок этди.
Қайд этилишича, Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга текин ёрдам сифатида жами 15 минг дона “Софосбувир” ва 15 минг дона “Даклатасвир” дори воситалари 302 минг AҚШ доллари миқдорида юборилган.Дорилар скрининг текширувларида “С” типидаги вирусли гепатит ташхиси қўйилган беморларни даволашда қўлланилмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланади. 2020 йилги статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 350 000 дан ортиқ бемор гепатит C асоратларидан вафот этади. Бутунжаҳон гепатит алянси ўтган йили гепатит Б ва C вирусларидан ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этишини аниқланиб ва бу кўрсаткич ОИВ / ОИТС ва безгакдан анча юқори деб баҳолади.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 май куни “Aйрим вирусли инфексиялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжатда аҳоли ўртасида айрим вирусли инфекцияларнинг ўз вақтида олдини олиш ва ташхислаш, шунингдек уларни даволаш даврида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган:
– республиканинг барча ҳудудларида “Б” ва “С” турдаги вирусли гепатитларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;
— скрининг текширувларида «С» типидаги вирусли гепатит аниқланган беморларни даволашда дори воситалари билан бепул таъминлаш;
- соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфексияларни аниқлаш учун сарф материаллари (реагентлар ва тест тизимлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;
- барча тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида сурункали вирусли жигар касалликларининг ягона эхлектрон реестрини яратиш ва юритиш;
Дарвоқе, республикамизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва СЭС ҳамкорлигида оилавий поликлиникаларда бепул текширув жараёнлари давом этмоқда.
Миср Араб Республикаси илк марта Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларини юборди
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Зайниддин Сайфутдинов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/118
Мисрдан Ўзбекистонга Гепатит-С га қарши дори воситалари олиб келинди.