• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасининг клиник ва биокимёвий лабораторияси

Клиник-биокимёвий лаборатория клиникада касалликни аниқлаш, унинг оғирлик даражасини баҳолаш, прогноз қилиш ва даволаш самарадорлигини текшириш мақсадида клиник лаборатор тадқиқотларни ўтказади.

Биокимёвий тадқиқотлар организмдаги патологик ҳолатлар вақтида юз берадиган ўзгаришларни баҳолаш, шунингдек, касалликларни ташхислаш ва уларнинг прогнозини белгилаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Клиник-биокимёвий лаборатория замонавий ускуналар ва малакали кадрлар билан жиҳозланган бўлиб, у турли хил диагностик ва даволаш вазифаларини амалга ошириш имкониятини беради. Бу ерда катта тажрибага эга шифокор-лаборантлар ишлайдилар, уларга Каримжонова Вазира Холматовна раҳбарлик қилади.

Каримжонова Вазира Холматовна

Клиник-биокимёвий лаборатория мудираси

БИОГРАФИЯ

1976–1979 йй.

– Й. Охунбобоев номидаги тиббий училище ўқувчиси

1979–1981 йй.

– Тошкент вилояти бирлашган шифохонаси терапия бўлимида медсестра

1980–1986 йй.

– Тошкент давлат университети талабаси

1981–1991 йй.

– 5-сонли кўп тармоқли шаҳар болалар шифохонаси хирургия бўлимида медсестра

1991–1997 йй.

– 5-сонли кўп тармоқли шаҳар болалар шифохонаси биокимёвий ташхис лабораториясида шифокор-лаборант

1997–1997 йй.

– 2-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонаси биокимёвий лабораториясида шифокор-лаборант

1997–2006 йй.

– 2-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонаси биокимёвий лабораторияси мудираси

2006 й. – ҳ.в.

– Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси клиник-биокимёвий ташхис лабораторияси мудираси

Лабораторияда клиник (гематологик таҳлиллар, пешоб, нәжас, орқа мия суюқлиги ва асцит суюқлиги таҳлиллари), биокимёвий (АЛТ, билирубин, глюкоза, мочевина, ПТИ, умумий оқсил, коагулограмма, тимол синови, альбумин, креатинин, диастаза, ишқорий фосфатаза ва бошқалар) ҳамда иммунологик тадқиқотлар ўтказилади.

Лаборатория шифокорлари:

Хамидова Умида Эликбаевна – олий тоифали шифокор-лаборант

Алимова Зилола Баҳрамовна – I тоифали шифокор-лаборант