- Бош сахифа
- Институт
- Бўлинмалар
- Лабораториялар
- Табиий ўчоқли, айниқса хавфли вирусли инфектсиялар лабораторияси
Табиий ўчоқли, айниқса хавфли вирусли инфектсиялар лабораторияси
Табиий ўчоқли айниқса хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси табиий ўчоқлилик механизмини ўрганиш, айниқса хавфли арбовирусли инфекцияларнинг эпидемиологияси, эпизоотологияси, вирус қўзғатувчиларининг экологияси, эрта ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш билан шуғулланади.
1989 йилда Ўзбекистон ССВ буйруғига асосан арбовируслар лабораторияси Вирусология ИТИ таркибига киритилиб, трансмиссив вирусли инфекциялар лабораторияси (ТВИ) деб номланган. Шу вақтдан бошлаб арбовирусли инфекциялар қўзғатувчиларининг экологиясига алоҳида эътибор қаратилди.
Арбовирусли инфекцияларнинг махсус лаборатор ташхисига катта эътибор қаратила бошланди. Лаборатория ходимлари молекуляр-генетик усул ва ИФА (иммунофермент таҳлили) усулларини ўзлаштириб, тадқиқотларда қўллашни бошладилар. Арбовирусларни ажратиш ва идентификация қилиш, табиий ўчоқларни аниқлаш, уларнинг биоструктураси ва ландшафтга боғлиқлигини белгилаш ишлари давом эттирилди.
2007 йилдан буён ТВИ лабораторияси табиий ўчоқли айниқса хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси (ПОООВИ) деб номланди. Ўтказилган тадқиқотлар ККГЛ мисолида турли ландшафт зоналарида аниқланган табиий ўчоқларни типлаш имконини берди.
2012 йилдан буён лабораторияда янги ва қайта пайдо бўлган вирусли инфекцияларнинг табиий ўчоқлилик эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолатлари ўрганилмоқда. ЗНЛ, Хантавирус инфекциялари, Карши вируси, Сирдарё водийсидаги иситма, шунингдек, риккетсиоз инфекциялар гуруҳи бўйича ижобий натижалар қайд этилган.
Шуни инобатга олиш керакки, янги инфекцияларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишида халқаро туризмнинг ривожланиши, кенг аҳоли қатлами учун хорижий дам олиш имконияти катта ўрин тутади. Шу боис, инфекцияларнинг хорижлик сайёҳлар ёки фуқароларимиз орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш эҳтимолини унутмаслигимиз керак.
Лабораторияда мамлакатимизда учрамайдиган, аммо лаборатор тарзда тасдиқланган Денге иситмаси, Зика, Чикунгунья каби инфекциялар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Р-53 Лойиҳаси доирасида — “Марказий Осиё давлатларида биологик хавфсизлик ва муҳофаза бўйича миллий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва махсус ўқувлар ўтказиш” мавзусида Германиянинг Бундесвер Микробиология институти томонидан мобил лаборатория тақдим этилган. Бу мобил лаборатория орқали биологик хавфсизлик, ҳимоя, фавқулодда ҳолатларга жавоб чоралари ва ҳодисаларни бошқариш масалаларида ҳамкорлик ва хабардорликни ошириш мақсад қилинган.
Мирқосимова Холида Ҳафизовна
Янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар лабораторияси мудираси
1980–1982 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти "Гигиена" кафедрасида стажер-тадқиқотчи
1982–1983 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институтида шифокор-лаборант
1983–1986 йй. – Вирусология ИТИ гепатитлар вирусологик ташхис лабораторияси катта лаборанти
1986–2000 йй. – Вирусология ИТИ гепатитлар вирусологик ташхис лабораторияси кичик илмий ходими
2000–2007 йй. – Вирусология ИТИ гепатитлар вирусологик ташхис лабораторияси катта илмий ходими
2007–2015 йй. – Вирусология ИТИ айниқса хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси вирусология фанлари доктори
2016 й. – Вақтинча Вирусология ИТИ айниқса хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси мудираси
2016–2021 йй. – Вирусология ИТИ айниқса хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси вирусология бўлими мудири
Ҳ.в. – Вирусология ИТИ Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар маркази янги ва рецидив вирусли респиратор инфекциялар лабораторияси мудираси
2018–ҳ.в. – Вирусология илмий-тадқиқот институти амбулатор-поликлиника диагностик-гепатология маркази мудираси