• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Вирусология илмий-тадқиқот институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими

Вирусология ИТИнинг халқаро фаолияти институтнинг жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятидаги мавқеини оширишга қаратилган. Бу фаолият халқаро таълим дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, кадрлар алмашинувини таъминлаш мақсадида хорижий университетлар, ташкилотлар ва уюшмалар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилади.

Халқаро ҳамкорлик бўлими фаолиятининг асосий мақсади – Вирусология ИТИнинг илмий-тадқиқот ва таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни амалга ошириш ҳамда хорижий ташкилотлар билан барқарор халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

- Вирусология ИТИ тузилма бўлинмаларида халқаро шартномалар тузиш, халқаро ҳамкорлик дастурларини бажариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва фаолиятни мувофиқлаштириш;

- институтнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича истиқболли режаларни ишлаб чиқиш;

- халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- институтнинг халқаро ташкилотлар, лойиҳалар ва дастурлардаги иштирокини кенгайтириш;

- халқаро таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

- расмий, ишчи ёки хусусий ташриф билан институтга келаётган хорижий делегацияларни қабул қилишни тайёрлаш ва амалга ошириш;

- хорижлик профессор-ўқитувчиларни маърузалар ўқишга жалб этиш;

- Ўзбекистонда жойлашган Европа ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

- делегациялар билан учрашувлар ташкил этиш ва протокол хизматини таъминлаш;

- истиқболли ҳамкорларни излаш, халқаро ҳамкорлик бўйича шартномалар ва дастурларни ишлаб чиқиш;

- халқаро тадбирлар, жумладан, конференциялар ва давра суҳбатларини ташкил этиш;

- институт раҳбариятига доимий равишда статистик ҳисоботларни тақдим этиш.