- Бош сахифа
- Институт
- Бўлинмалар
- Булим
- Вирусли ва инсон геномлари кетма-кетлиги бўлими
Вирусли ва инсон геномлари кетма-кетлиги бўлими
2007 йилда ташкил этилган секвенция бўлими молекуляр эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасидаги тадқиқотларда НИИ Вирусология РСНПМЦЭМИПЗда муҳим роль ўйнайди. Бўлим патогенлар генетик хилма-хиллигини ўрганиш, филогенетик боғланишларни кузатиш ва самарали аралашув стратегияларини ишлаб чиқишга қаратилган миллий ва халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этади.
Замонавий инфекцион касалликларни ўрганиш илми, жуда яхши жиҳозланган клиник лаборатория имкониятлари етарли бўлмаган муаммоларни ҳал қилишни талаб қилади. 20-30 йил олдин инфекцияларни ташхислаш ёритувчи микроскопия усулларига асосланган бўлса, иммунофермент таҳлили бир неча йил олдин илғор ҳисобланар эди. Бугунги кунда инфекцион касалликларга қарши кураш молекуляр-генетик даражада амалга оширилмоқда.
Секвенция усули оддий клиник маънода ташхис қўйиш учун қўлланилмайди, аммо қозитувчиларнинг генетик хусусиятларини ўрганиш, мутацияларни аниқлаш, дориларга чидамлилик ва молекуляр типизацияда алоҳида аҳамиятга эга.
Асосий фаолият йўналишлари:
- Патогенлар генотипик хилма-хиллигини таҳлил қилиш
- Вакцинация самарадорлигини баҳолаш
- Патогенлар дориларга чидамлилигини мониторинг қилиш
- Айланма патоген штаммларини кузатиш
Техник жиҳозлаш:
Бўлимда икки та секвенция платформаси мавжуд:
- ABI 3500 (Сэнгер усули билан секвенция қилиш)
- Oxford Nanopore MinION (тўлиқ геном секвенцияси)
Ҳозирги кунда 1000 дан ортиқ нуклеотид кетма-кетликлари халқаро GenBank ва GISAID базаларига юкланган бўлиб, глобал геном назоратига катта ҳисса қўшилмоқда.
Бўлим ходимлари натижаларини миллий ва халқаро илмий журналларда мунтазам чоп этмоқда, бу эса билим алмашиш ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янги йўналишлар:
Яқинда бўлимда метагеном секвенцияси соҳасида ишлар бошланди, бу клиник ва атроф-муҳит намуналарида патогенларни аниқлаш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Соғлиқни сақлашга қўшган ҳисса:
Бизнинг ишларимиз инфекцияларга эпидемия назорати, эпидемияларни текшириш ва жамоат саломатлиги учун илмий асосланган стратегияларни ишлаб чиқишда миллий дастурларни амалга оширишга ёрдам беради.
Казакова Евгения Ивановна, PhD
Вирус ва инсон геноми секвенция бўлими бошлиғи
Таълим ва касбий тажриба
- 2004-2010 йй. — Тошкент тиббиёт академияси бакалавриати, мутахассислиги — врач-эпидемиолог.
- 2010-2012 йй. — Тошкент тиббиёт академияси магистратураси, микробиология, вирусология ва иммунология мутахассислиги.
- 2011-2012 йй. — Вирусология илмий-тадқиқот институтида стажёр-тадқиқотчи.
- 2012-2013 йй. — Йокогама жамоат саломатлиги институтида интернатура (Япония), ВИЧ инфекцияси мутахассислиги.
- 2014-2018 йй. — Вирусология илмий-тадқиқот институтининг катта илмий ходими.
- 2018-2020 йй. — Вирусология институти Базавий докторантураси талабаси.
- 2020-2023 йй. — Япония, Хиросима университетида Assistant Professor, постдокторантура, тиббиёт ва биотиббиёт фанлари факультети, эпидемиология, инфекцияларни назорат қилиш ва профилактика кафедраси.
- 2022 йилдан ҳозирги вақтгача — НИИ Вирусология, вируслар ва инсон геноми секвенция бўлими бошлиғи.