- Бош сахифа
- Институт
- Бўлинмалар
- Булим
- Вирусли гепатит тадқиқотлари бўлими
Вирусли гепатит тадқиқотлари бўлими
РСНПМЦЭМИПЗ Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирусли гепатитларни ўрганиш бўлими алоҳида ўрин эгаллайди, у институтнинг етакчи тузилмавий бўлими бўлиб, Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитлар масалалари бўйича тан олинган марказ ҳисобланади. Бўлимнинг фаолияти замонавий жаҳон стандартлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий устуворликларга мувофиқ ташкил этилган.
2016 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси “Вирусли гепатитларга қарши соғлиқни сақлаш сектори учун 2016–2021 йилларга мўлжалланган глобал стратегия”ни қабул қилди. Стратегиянинг асосий мақсади вирусли гепатитни жамоат соғлиғи муаммоси сифатида тугатишдир. Бу 2030 йилга қадар вирусли гепатит билан янги юқтириш ҳолатларини 90%га ва ундан келиб чиқадиган ўлимни 65%га камайтириш бўйича глобал вазифаларда ифода топган. Бу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг тарқалишини аниқлаш бўйича чуқур илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда, вакцинация ўтказилмоқда, цирроз ривожланишига олиб келадиган омиллар ва патогенетик механизмлар ўрганилмоқда, шунингдек, амалга оширилаётган терапия самарадорлиги баҳоланмоқда.
Вирусли гепатитларни ўрганиш бўлими вирусли гепатитлар билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга касалликка қарши курашишга қаратилган кенг кўламли вазифаларни бажаради. Фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири – Ўзбекистон аҳолисини вирусли гепатит В ва С бўйича скринингдан ўтказиш бўлиб, бу жигар касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва даволашни бошлаш имконини беради. Давлатнинг барча ҳудудларида консультация, диагностика ва терапия ёрдами кўрсатишга ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Марказ ходимлари мунтазам равишда Ўзбекистон ҳудудларига клиник протоколлар бўйича ўқув тадбирлари ўтказиш ва Президент фармони № ПП-243 ижросини таъминлаш доирасида бориб туришади. Иш сафари давомида мутахассислар амалий билим ва замонавий диагностика ҳамда даволаш усулларини ўргатишади, маҳаллий тиббиёт ходимларига методик ёрдам кўрсатишади, шунингдек, ҳудудий шифокорларнинг касбий даражасини оширишга ва соғлиқни сақлашнинг долзарб стандартларини жорий этишга кўмаклашадилар.
Ходимлар ўтказилаётган вирусга қарши терапия самарадорлигини ўрганиш билан фаол шуғулланади, бу эса клиник протоколларни тўғрилаш ва турли пациент гуруҳлари орасида даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Шунингдек, мактаб ёшидаги болалар орасида вирусли гепатит В га қарши вакцинация самарадорлиги мониторинги олиб борилмоқда, бу эса касалликларни камайтириш ва инфекциянинг суст шаклларини олдини олиш бўйича миллий стратегиянинг муҳим қисми ҳисобланади.
Вирусология илмий-тадқиқот институти замонавий лаборатория ва диагностик жиҳозларга эга бўлиб, илғор молекуляр-генетик ва иммунологик тадқиқот усулларини жорий этади, шунингдек, халқаро ва миллий илмий лойиҳаларда иштирок этади. АҚШ CDC, IGH, Германия Ганновер олий тиббиёт мактаби ва бошқа ҳамкорлар билан яқин ҳамкорликда вирусли гепатитларни бартараф этиш бўйича ташаббуслар амалга оширилмоқда, беш йиллик Миллий ҳаракат режаси ишлаб чиқилмоқда, ҳудудий лабораториялар ва биринчи тиббий ёрдам муассасалари салоҳияти кучайтирилмоқда.
Вирусология илмий-тадқиқот институти таълим ва тушунтириш ишлари билан фаол шуғулланади: шифокорлар ва мутахассислар учун мунтазам равишда семинарлар, гепатошколар, конференциялар ўтказилади, бу эса тажриба алмашиш ва клиник амалиётда замонавий усулларни жорий этишга хизмат қилади. Вирусология илмий-тадқиқот институти вирусли гепатитларга қарши курашда миллий ва глобал мақсадларга эришишда илғор илмий ва амалий марказ бўлиб қолмоқда ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг саломатлигини яхшилашга хизмат қилади.
Бригида Крестина Степановна
- 2012-2014 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти клиник ординатори
- 2014-2015 йй. – 52-сонли оила поликлиникаси инфекционисти
- 2015-2018 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти стажёр-тадқиқотчиси
- 2019-2020 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти ёш олимлар гранти раҳбари
- 2020-2023 йй. – РСНПЦМЦЭМИЗ Вирусология илмий-тадқиқот институти базавий PhD докторанти
- 2023-2024 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти ПООВИ бўлими ёш илмий ходими, инфекционист шифокор
- 2024-йилдан ҳозиргача – РСНПЦМЦЭМИЗ Вирусология илмий-тадқиқот институти вирусли гепатитларни ўрганиш бўлими раҳбари, амбулатор инфекционист шифокор