• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Нафас олиш, янги ва қайта пайдо бўлган вирусли инфектсиялар бўлими

Ўткир нафас йўллари вирусли инфекциялари (ЎНЙВИ) дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизими олдидаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади ва инфекцион касалликлар тузилмасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ҳар йили кузатиладиган мавсумий юқори касалланиш ҳолатлари ва уларнинг асоратлари бу инфекцияларнинг юқори тиббий ва ижтимоий аҳамиятини белгилаб беради. ЎНЙВИ — нафас аъзоларининг касалликлар гуруҳи бўлиб, уларнинг қўзғатувчилари респиратор эпителий тўқималарига тропизмга эга бўлган вируслардир. ЎНЙВИга қуйидаги касалликлар киради: грипп, нафас олиш синситиал, риновирус, аденовирус, бокавирус, метапневмовирус, параинфлуенза инфектсияси ва нафас ёълларининг катарал яллиғланишини келтириб чиқарадиган бошқа инфектсиялар.

Жаҳонда глобализация жараёнлари билан боғлиқ равишда, янги ва қайта пайдо бўлаётган инфекциялар халқаро миқёсдаги муаммога айланиб, бутун дунё мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизими учун устувор муаммо сифатида эътироф этилган. Янги ва қайта пайдо бўлаётган инфекциялар деб яқинда аҳоли орасида пайдо бўлган ёки аввал мавжуд бўлган, лекин касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада ошган ёки янги географик ҳудудда тарқалган касалликлар тушунилади. Ҳозирги пайтда бундай касалликларга 100 дан ортиқ нозологик шакллар киради. Айниқса табиий очиқ касалликлар катта қизиқиш уйғотмоқда, уларнинг носиблари ва ташувчилари экосистеманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар бўлими ОРВИ ҳамда янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекцияларнинг этиологияси ва диагностикасининг ўзига хосликларини ўрганиш билан шуғулланади. Бўлим Республика ҳудудида тарқалаётган хантавируслар, SARS-CoV-2 штаммларининг филогенетик хусусиятларини тадқиқ қилишни режалаштирмоқда.

Ибадуллаева Наргиза Сапиевна

Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар бўлими раҳбари

1992-1998 йй. – Тошкент тиббиёт институтининг 2-курс талабаси

1998-1999 йй. – Республика клиник шифохонаси №1да интернатура шифокори

1999-1999 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти эпидемиология ва профилактика лабораториясида шифокор-лаборант

1999-2002 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти аспиранти

2002-2003 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти ташкилот-методик ишлар бўлими катта лаборанти

2003-2005 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти эпидемиология ва профилактика лабораторияси катта лаборанти

2005-2007 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими

2007-2018 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти Миллий грипп маркази вирусологи

2018-2021 йй. – Вирусология илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими

2018 йилдан ҳозирги вақтгача – Респиратор, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар бўлими раҳбари