• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

VIII бўлим – Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасидаги қабул бўлими

Қабул бўлими — клиника таркибидаги бўлим бўлиб, у ерда беморларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, кўрикдан ўтказиш, объектив текширув ва дастлабки ташхис қўйиш, санитария билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, беморларни даволаш бўлимига юбориш, маълумот-маълумотнома хизмати кўрсатиш ҳамда зарурат туғилганда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилади. Клиника қабул бўлимига ўткир ичи кетиш ҳолатлари, ўткир ва сурункали вирусли гепатитлар, вирусли этиологияли жигар циррозлари ва ОИТС (ВИЧ) билан касалланган беморлар келтирилади. Қабул бўлимида мурожаат қилган беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилади, дифференциал ташхис қўйилади ва касаллик ташхиси белгиланади.

Қабул бўлимининг асосий вазифалари:

  1. Беморларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўрикдан ўтказиш (дастлабки ташхис) ва уларни тақсимлаш.
  2. Тиббий ҳужжатларни тўлдириш.
  3. Госпитализация қилинган беморларни санитария жиҳатидан тайёрлаш.
  4. Беморларни даволаш бўлимига етказиш.
  5. Маълумот-маълумотнома хизматини амалга ошириш.

Қабул бўлимида мураккаб вазиятларда ишлашни биладиган, шошилинч ҳолатларда тезкор чора кўра оладиган ва оғир аҳволдаги беморларга ёрдам бериш қобилиятига эга юқори малакали шифокорлар ишлайди.

Акбаралиева Гуллола Абдусаматовна

Вирусология илмий-тадқиқот институтининг Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича илмий-амалий тиббиёт маркази Қабул бўлими мудираси

2009-2016 йй.

Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси

2016-2016 йй.

Ғаллаорол тумани кўп тармоқли поликлиникасида педиатр

2016-2018 йй.

Вирусология илмий-тадқиқот институтида клиник ординатор

2018-2021 йй.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокор

2021-2022 йй.

Вирусология илмий-тадқиқот институтининг Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича тиббий маркази Қабул бўлимида инфекционист шифокор

2022 й. - ҳ.в.

Вирусология илмий-тадқиқот институтининг Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича тиббий маркази Қабул бўлими мудираси

Қабул бўлими шифокорлари:

Ризамухамедова Умида — инфекционист шифокор

Бакиева Шохиста Рустамовна — инфекционист шифокор

Расулов Даврон Абдувахоб ўғли — инфекционист шифокор

Усманов Рахматилла Атҳамович — инфекционист шифокор

Юлчиева Рано Бахтиёровна — инфекционист шифокор

Иш режими: тун-кун ишлайди