• 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

VII бўлим – Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасидаги реанимация бўлими

Реанимация бўлими — бу стационар бўлимлари ва қабул бўлимидаги беморларда ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолар фаолиятининг кескин бузилиши ҳолатларида, уларнинг фаолияти барқарорлашгунга қадар реанимацион тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, оғир орган ёки тизимли хасталикларнинг ўткир ёки қўзғаган ҳолатларида интенсив терапия курсини ўтказиш мақсадида ташкил этилган бўлимдир.

Реанимация бўлими ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги фаолиятларни амалга оширади:

  1. Ўткир вирусли касалликлар, сурункали касалликларнинг декомпенсацияси туфайли ҳаётий муҳим функциялари бузилган беморларга ихтисослашган, жумладан, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш.
  2. Клиник ўлим ҳолатидаги беморларга реанимацион тадбирлар мажмуасини ўтказиш.
  3. Вирусли этиологияли жигар циррозларини ташхислаш мақсадида жигар биопсиясини ўтказиш.
  4. Цирроз билан хасталанган беморларга ташхис ва даво мақсадида парацентез ва торакоцентез амалиётларини ўтказиш.
  5. Қалқонсимон тўсиқ ости ва яқуқ (югуляр) венага катетер қўйиш амалиётини бажариш.
  6. Оғир аҳволдаги беморларга сунъий нафас олдириш (ИВЛ) амалга оширилади.
  7. Шошилинч ҳолатларда реанимацион ёрдам кўрсатиш бўйича стационарнинг бошқа бўлимларига маслаҳат ёрдами кўрсатиш.
  8. Реанимация ва интенсив терапия бўлими (ОРИТ) тиббий ходимларининг ихтисосини ошириш, юқори технологияли тиббий ёрдам бўйича билимларини чуқурлаштириш.

Реанимация бўлими ҳаёт учун муҳим функцияларни мониторинг қилиш ва тиклаш учун энг замонавий ва юқори технологияли жиҳозлар билан таъминланган.

Бўлимда реаниматолог шифокорлар тун-кун навбатда бўлишади.

Уралов Ойбек Абсаломович

Клиника реанимация бўлими в.в.б. мудири

БИОГРАФИЯ

1993-2000 йй.

- Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси

2001-2005 йй.

- Тошкент шошилинч тиббий ёрдам станцияси шифокори

2005-2008 йй.

- Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистранти

2009-2010 йй.

- Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси қабул бўлими шифокори

2010-2019 йй.

- Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси реанимация бўлими шифокори

2019 й. — ҳ.в.

- Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси реанимация бўлими в.в.б. мудири

Бўлим шифокорлари:

Чотиев Акбар Аманович — 1-тоифали инфекционист шифокор

Мелиев Зафар Бахтиёрович — 2-тоифали реаниматолог шифокор

Алоқа маълумотлари: Тел: 998712311863

Иш режими: тун-кун