Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимларининг Марказий Осиё ва Кавказ биологик хавфсизлиги ассоциациясининг (МОКБХА) “COVID -19: олинган сабоқлар” конференциясида иштирок этиш учун Грузияга хизмат сафари.

19 Октябрь 2022
  1. Иштирокчилар:

 

- Миркасимова Х.Х. 1956 й. , Тощкент ш. Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лаборторияси мудири

- Умирзаков Ш.Д. 1971 й. Жиззах вилояти, Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лаборторияси врач-эпидемиологи

- Байназаров М.М. 1985 й. Тошкент вилояти, Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лаборторияси врач-вирусологи

- Мирзаева А.У. 1983 й. Сурхондарё вилояти Денов ш. Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лаборторияси энтомологи

- Гареев Р.Ф. 1985 й. Андижон вил. Ресференс лаборатория врач-вирусологи

- Муродуллаев А.А. 1996 й. Наманган вилояти, Ресференс лаборатория врач-вирусологи

 

  1. Хизмат сафарига асос: 2022 йил 3-7 октябр кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида МОКБХА “COVID -19: олинган сабоқлар” конференцияси
  2. Тренингни ўтказилиш жойи: Тбилиси, Грузия
  3. Турар жойи: Тбилиси, RedissonBlulveria меҳмонхонаси
  4. Гуруҳнинг кетиш ва келиш рейслари: 3-8 октябр
  5. Тадбир мақсади: Конференсиянинг - Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа экспертлари пандемия даврида дуч келган муаммолар юзасидан олинган сабоқларни муҳокама қилиш, жумладан:

 

- Қонунчилик масалалари;

- Ташхисот ва назорат;

- Биологик чиқиндиларни бошқариш;

- Жамоат саломатлиги слоҳасида самарали коммуникация;

- Санитария назорати ва хавфларни бошқариш;

- Биологик хавфсизлик бўйича таълим ва ўқитиш.

 

  1. Йиғилишнинг вазифалари: қонунчилик масалалари ўрганилди, лаборатория диагностикасининг замонавий усуллари билан танишилди, биологик ҳимоя ва хавфсизлик масалалари бўйича хабардорликни ошириш, мобил лаборатория мажмуасидан фойдаланиш техникаси бўйича ўзлаштириш.
  2. Ташкилотчилар: Халқаро-илмий текхник марказ, Марказий Осиё ва Кавказ биологик хавфсизлик ассоциацияси (МОКБХА), ЕИ КБРЯ бўйича илғор тажриба маркази, АҚШ Давлат департаментининг Биохавфсизлик бўйича ҳамкорлик дастури, Касалликларни назорат қилиш ва соғлиқни сақлаш миллий маркази
  3. Таклиф этилган ташкилотлар: Марказий Осиё ва Кавказ биологик хавфсизлик ассоциацияси (МОКБХА).
  4. Тадбир иштирокчилари: Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Кения, Сербия, Украина, Монголия, Грузия.
  5. Асосий натижалар ва тавсиялар: конференцияда биологик хавфсизлик ва биоҳимоя бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича тавсиялар олинди. Хавфли чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш бўйича тавсиялар олинди. SARS-COV-2 тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсиялар. Грантлар ёзиш бўйича тавсиялар олинди.
  6. Олинган маълумотларнинг характери: Маърузалар, чиқишлар, постерлар кўргазмалари шаклида
  7. Хулоса: Марказий Осиё ва Кавказ биологик хавфсизлик ассоциацияси (МОКБХА) “COVID -19: олинган сабоқлар” конференциясида қонунчилик масалалари бўйича маърузалар тингланди, лаборатория диагностикасининг замонавий усуллари билан таништирилди, биологик ҳимоя ва хавфсизлик масалалари бўйича маълумотлар олинди, мобил лаборатория мажмуасидан фойдаланиш техникаси ўзлаштирилди