4 Ноябрь 2022
- Иштирокчилар:
- Садирова Ш. С. 1982 й., докторантура докторанти
- Бригида К.С. 1983 йил, таянч докторантура докторанти
- Бакийева Ш.Р. 1987 й., қабул бўлими юқумли касалликлар шифокори
- Саёҳат сабаби: “CОVID-19 пандемиясининг Шарқий Eвропа ва Марказий Осиёда вирусли гепатит B ва C ни (CОVIMPAST гепатит) бартараф этиш ҳаракатларига таъсирини баҳолаш” семинарига таклифнома , Берлин, Германия Федератив Республикаси, 16- 2022 йил 22 октябр
- Ўқув жойи: Берлин, Германия Федератив Республикаси
- Яшаш жойи: Берлин, H4 меҳмонхонаси
- Гуруҳнинг учиш ва келиш рейслари: 16 октябр ва 23 октябр
- Семинарнинг мақсади: Семинарнинг мақсади Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Eвропа экспертлари томонидан CОVID-19 пандемиясининг B ва C вирусли гепатитларини бартараф этиш ҳаракатларига таъсирини баҳолаш.
- Йиғилишнинг вазифалари: қонунчилик масалалари ўрганилди, лаборатория диагностикасининг замонавий усуллари билан танишилди, биологик ҳимоя ва хавфсизлик масалалари бўйича хабардорликни ошириш, мобил лаборатория мажмуасидан фойдаланиш техникаси ўзлаштирилади.
- Ташкилотчилар: Роберт Кох институти (Германия Федератив Республикаси) ва ЕuroWHО
- Таклиф этилган ташкилотлар: семинар мамлакатлари вакиллари
- Йиғилиш иштирокчилари: Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина, Грузия делегациялари. Онлайн тарзда Aрманистон ишторик этди.
- Aсосий натижалар ва тавсиялар: конференсияда тест синовлари доирасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича тавсиялар олинди. Сифатли маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича тавсиялар олинди. Иштирокчи мамлакатларда вирусли гепатит тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.
- Олинган маълумотларнинг характери: Маърузалар, жамоавий иш, сифатли маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлаш усуллари.
- Хулоса: “CОVID-19 пандемиясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёда вирусли гепатитларнинг В ва C (CОVIMPAST гепатити) бартараф этиш ҳаракатларига таъсирини баҳолаш” семинари: Вирусли гепатит билан ишлаш бўйича маърузалар тингланди, олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Германия Федератив Республикасидаги хавф гуруҳлари, юқори сифатли маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича хабардорликка эришилди, вирусли гепатитни йўқ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни ошириш йўллари кўриб чиқилди -Miro иловаси билан ишлаш, бу тадқиқот фаолиятида устуворликларни белгилаш имконини беради.