Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
“Республика ҳудудларидаги (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳа
2023 йил 14 февраль куни РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институтида “Республика худудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Жанубий Кореянинг KOFIH (Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси) президенти жаноб Ким Чанг Ёп ташриф буюрди.
KOFIH — Корея Республикасининг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги жамғарма бўлиб, бугунги кунда мазкур ташкилот дунёнинг қатор мамлакатларида тиббиёт тизимини ривожлантириш бўйича илғор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам ушбу жамғарма томонидан соғлиқни сақлаш ҳамда тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юртимизда шошилинч тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этяпти.
Ўзбекистонда ҳар йили 1863 нафар аёлларда бачадон бўйни саратони аниқланиб, уларнинг 42% дан ортиғи вафот этади.
Бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги хавф соладиган хасталик саналади. Кўкрак бези ва ошқозон саратони каби касалликлардан кейинги ўлимга етаклайдиган хавфли касаликлардан бири саналади. Айниқса, туғруқ ёшидаги аёллар орасида (15-44 ёш) бачадон бўйни саратони анча хатарлидир. Аксарият, ҳолларда касаллик кеч ташхис қўйилганлиги сабабли ёмон оқибатларга олиб келади. Бачадон бўйни саратонини келтириб чиқарадиган асосий омиллардан бири (98-99%) одам папиллома вируси (ОПВ). Хавфли ва аянчли оқибатларга олиб келадиган бачадон бўйни саратонидан аёлларимизни имкон қадар сақлаш учун касалликни келтирувчи ОПВ вирусига қарши 15 ёшгача бўлган қизларнинг 90% ни эмлаш ҳамда 35 -45 ёшли аёлларнинг 70 %ни профилактик кўрикдан ўтказиш керак. Тадқиқотчи олимларнинг таъкидлашича, кўрсатилган барча профилактик чораларга риоя қилиш 2050 йилига 40% гача касалликни камайишига ҳамда 5 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олинишига олиб келади.
Тадбир сўнгида Вирусология илмий-тадқиқот институт директори Эркин Мусабаев ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди (Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси) президенти жаноб Ким Чанг Юп билан “Республика ҳудудларидаги (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳа шартномаси имзоланди.
Мазкур меморандум 2020 йил декабрь ойида Жанубий Корея KOFIH Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Вирусология илмий-тадқиқот институти ўртасида имзоланган инвестициявий лойиҳа ҳамкорлик шартномасини 2023 йилда давом эттириш мақсадида имзоланди. Маълумот ўрнида айтиш мумкин инвестициявий лойиҳа ҳамкорлик шартномасининг умумий қиймати 380 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Жаноб Ким Чанг Ёп ПЗР ускуналари ва суюқ цитология лабораторияси билан ҳам танишди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
MAQSAD: SARATON BILAN KASALLANISH SONINI KAMAYTIRISH
AYOLLAR XASTALIGINI OLDINI OLISH CHORALARI