Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
18 октябр 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Инновацион Вазирлиги томонидан ташкил этилган "InnoWeek.uz-2022" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг бу йилги шиори “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” деб номланди.
Тадбир 18 октябрдан 21 октябрга қадар давом этади.
“InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида 40 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар, 100 дан ортиқ компаниялар, 40 га яқин хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Ҳафталик доирасида ташкил этилаётган инновацион ишланмалар кўргазмасида республикамиз олимларининг илмий ишланмалари, инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалари намойиш этилади. Илмий ишланмалар Тижоратлаштириш форумининг кузги босқичида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган илмий лойиҳалар натижалари тақдимоти ўтказилади.
“InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий –тадқиқот институт ходимлари ҳам қатнашмоқда .
InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида РИЭМЮПКИАТМнинг Вирусология илмий-тадқиқот институт номидан , институтнинг мустақил изланувчиси Ражабов Илхом қатнашмоқда.