Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Бачадон бўйни саратонига ўзингизни бепул текширтиринг!

25 Октябрь 2022

Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган.

Globacan *маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 1863 нафар аёллардага бачадон бўйни саратони  аниқланиб, уларнинг 42% дан ортиғи вафот этади.

Бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги хавф соладиган хасталик саналади. Кўкрак бези ва ошқозон саратони каби касалликлардан кейинги ўлимга етаклайдиган хавфли касаликлар рўйхатини эгалаган. Айниқса, туғруқ ёшидаги аёллар орасида (15-44 ёш) бачадон бўйни саратони анча хатарлидир. Аксарият, ҳолларда касаллик кеч ташхис қўйилганлиги сабабли ёмон оқибатларга олиб келади. Бачадон бўйни саратонини келтириб чиқарадиган асосий омиллардан бири (98-99%) инсон папиллома вируси (ОПВ). Хавфли ва аянчли оқибатларга олиб келадиган бачадон бўйни саратонидан аёлларимизни имкон қадар сақлаш учун касалликни келтирувчи ОПВ вирусига қарши 15 ёшгача бўлган қизларнинг 90% ни эмлаш ҳамда 35 -45 ёшли аёлларнинг 70 %ни профилактик кўрикдан ўтказишдир. Тадқиқотчи олимларнинг таъкидлашича, кўрсатилган барча профилактик чораларга риоя қилиш 2050 йилига 40% гача касалликни камайишига ҳамда 5 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олинишига олиб келади.

Шу мақсадда республикамизда Вирусология илмий-текшириш институти ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда  Тошкент шаҳрида 7 та  ,  Андижон вилоятида  2 та ва Самарқанд вилоятида 5 та марказий оилавий поликлиникаларда скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Қуйидаги оилавий поликлиникаларда скрининг жараёнлари давом этмоқда: 

  1. 2- сонли Тошкент Марказий поликлиникаси

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўли, 3.

тел:71 237-16-00; 71 237-15-44

  1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани-19, Юнус ота кўчаси, (собиқ Т.Захидова), 2.

тел: 71 223-10-81; 71 223-10-80.

  1. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 7А.

тел: 71 273-51-99; 71 273-38-19

  1. Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, ТТЗ-2.

тел: 71 261-64-60; 71 264-56-15.

  1. Яшнобод тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод кўчаси, Маҳтумқули (собиқ. Таррақиёт)2.

тел: 71 231-75-08.

  1. Шайхонтоҳур туманидаги марказий поликлиника

Манзил: Тошкент шаҳри, Кўкча дарвоза кўчаси, (Собиқ Маннон Уйғур), 305.

тел: 71 242-06-95.

  1. Олмазор туманидаги марказий поликлиника

Манзил: Себзор кўчаси, 19 уй.

тел: 71 240 30 88; 71 240 30 89

 

Андижон вилояти учун:

  1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси

Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй. тел: 74 226-52-34; 74 226-76-98.

  1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси

Манзил: Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

тел:74 227-42-74.

 

Самарқанд вилояти учун:

  1. Самарқанд шаҳар тиббиёт Бирлашмаси,кўп тармоқли поликлиника

Манзил:Самарқанд Буюк кўчаси Ипак йўли 1а

Тел: 90 2506121

  1. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 1-оилавий поликлиника

Манзил: Самарқанд Муллокандова кўчаси, уй -4.

Тел:66 2354224

  1. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 3-оила поликлиника

Манзил:Самарқанд, Ғиёсиддин Жамшид кўчаси -21 уй

Тел:66 2322366

  1. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 9-оилавий поликлиника

Манзил: Самарқанд, Спитамен шох кўчаси 207

Тел:66 2217357

  1. Самарканд шаҳар тиббиёт бирлашмаси,2 -чи оилавий поликлиника

Манзил:Самарканд ш.Орзу Махмудова кучаси  1 уй

Тел:66 2331434; 66 2330522

Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББС (бачадон бўйни саратони)га бепул текширилмоқда.

Ҳозирги кунда скрининг жараёни давом этмоқда, 30 минг дан ортиқ   30 ёшдан – 49 ёшгача бўлган аёлларимиз бачадон бўйни саратонига текширилди ва текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олинмоқда.

Соғлиғингиз ўз қўлингизда !

Бепул текширувлардан фойдаланиб қолинг  !

*https:// gco.iarc.for