Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Бугунги кунда онкологик касалликлар, долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсатгичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир. Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради.
Бачадон бўйни саратони – ягона олдини олиш мумкин бўлган саратон касаллигидир.
Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади. Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади.
Папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари команды.
Бачадон бўйни саратонини эрта ташхилаш ва унинг олдини олиш мақсадида Марказий ҳарбий клиник госпитилида скрининг жараёнлари ўтказилди.