Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Ўзбекистон Республикаси аҳолига тиббий амалий ёрдам кўрсатиш

14 Июнь 2022

Андижон ВЮКШ шифохонада даволаш профилактика ишлари буйича чора тадбирлар кўриб чиқилиб, мураккаб ташхисли беморлар кўрилиб ташхисоти ва даволаш ишлари буйича маслахатлар берилган

 

Қашқадарё вилояти Қарши ва Чироқчи тумани ҚВПларда бўлиб, беморларга маслахат берилган. Вирусли гепатитларни эрта диагностикаси мақсадида скрининг ишларини ташкиллаштиришда амалий ёрдам берилган

 

 

Бухоро ВЮКШ шифохонада даволаш профилактика ишлари буйича чора тадбирлар кўриб чиқилиб, илмий-амалий маслахатлар берилган

 

 

Фарғона  ВЮКШ шифохонада даволаш профилактика ишлари буйича чора тадбирлар кўриб чиқилиб, мураккаб ташхисли беморлар кўрилиб, ташхиси ва даволаш ишлари буйича маслахатлар берилган

 

 

Нукус шахрида Грипп, ЎРВИ ва COVID-19ни этиология, эпидемиология, клиника, ташхисоти, этиотроп давоси, профилактикаси буйича семинар ўтказилди

 

 

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида

ССВнинг 2022 йил 24 майдаги №87 буйруғи асосида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун 25 май кунидан бошлаб РИЭМЮПКИАТМ Вирусология  ходимларидан ташкил топган бир гуруҳ мутахассисллар билан Юқори Чирчиқ туманининг  марказий шифохонаси, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларида бўлиб чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Марказ ходимлари томонидан юқумли касалликларни эрта ташхислаш ва замонавий даволаш усуллари буйича худудий даволаш-профилактика муассасаларида фаолият олиб бораётган  мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмалари даражасини  янада ошириш мақсадида шифокорларни қизиқтирган мавзуларда семинар,тренинг ва махорат дарслари  ўтказилди ва услубий-амалий тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ туман Марказий тиббиёт бирлашмаси қошидаги юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган беморлар ва туман кўп тармоқли поликлиникасида диспансер руйхатида турган беморлар кўрикдан ўтказилиб, юқумли касалликларни даволаш ва юқумли касалликларни олдини олиш хамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича давра сухбатлари ўтказилди ва маслахатлар берилди.

Шифокорлар томонидан махаллаларда хонадонбай куриклар ташкил қилинди имтиёзли тоифага кирувчи Давлат бюджети маблағлари хисобига Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида даволаниши лозим бўлган 38 нафар беморлар  худудларда ташхисланди ва даволаш мақсадида туман шифохонасига ётказилди.

            Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг элиминацияси программаси буйича Юқори Чирчиқ туманига 2500 дона Вирусли гепатит В ва 2500 дона Вирусли гепатит С ни аниқлаш мақсадида экспресс тест системалар ва уларни руйхатдан ўтказиш мақсадида планшетлар тақдим этилди. Ахолини скрининг килиш йулга куйилди.

 

 

 

2022 ЙИЛНИНГ 5-10 ИЮН КУНЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ ҒИЖДУВОН ВА ВОБКЕНТ ТУМАНЛАРИДА ТИББИЙ КЎРИКЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

Вирусология институти ходимлари томонидан беморларни аниқлаш, текширув ўтказиш, касалликка ташхис қўйиш, даволашни белгилаш ва аҳоли ўртасида санитария-ташвиқот ишлари ҳамда амбулатория-поликлиника ишларида хам санитария ташвиқот ишлари олиб борилди.

 

2022 ЙИЛНИНГ 15 ИЮНДАН - 22 ИЮНГАЧА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-шифокорлари, жами 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар томонидан  Хоразм вилоятида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.

 

 

 

Хасталикка чалинганлар оғирлик даражаси бўйича таснифланиб, юқори технологик амалиётларга муҳтож тоифага кирувчи беморлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан операцияга тавсия этилди. 

 

 

Етакчи мутахассислар томонидан саноқли кунлар ичида кам инвазив усулда, ортиқча жароҳатларсиз, инновацион ёндашувлар асосида 100 нафардан ортиқ беморлар курикдан утказилди.

 

 

2022-йил 16-майдаги ПҚ-243 ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг Б ва C тарқалиши бўйича лойиҳа доирасида ўқув семинарини ўтказиш:

  1. Вирусли инфекция аниқланган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари, лаборантлар ва шифокорларни ўқитиш ва Ягона реэстр билан ишлашни ўргатиш;
  2. Республика аҳолисида вирусли гепатит Б ва С ни аниқлаш бўйича тезкор тестларни тўғри аниқлашга ходимларни ўргатиш;
  3. Вирус аниқланганда беморларни қабул қилиш ва даволаш бўйича ўқув семинарлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

 

Бухоро вилояти 06.06.2022 йил

 

 

Навоий вилояти 08.06.2022 йил

 

 

 Хоразм вилояти 14.06.2022 йил

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри 16.06.2022 йид

 

 

12.08.2022

 

2022 ЙИЛНИНГ 5 АВГУСТАДАН - 9 АВГУСТГАЧА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-шифокорлари, жами 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар томонидан  Сирдарё вилоятида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.

 

 

Ушбу вилоятда ташкил этиладиган соғломлаштириш акцияси давомида  275 минг нафар беморнинг саломатлиги тикланди.

Маҳаллабай” тарзда ўтказилган текширувларда 290 минг нафар эҳтиёжманд аҳоли вакили чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятини яхшилаш, олис туманлар аҳолисининг соҳага доир муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида фуқаролар ўртасида тиббий тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди.

 

 

Сайёр қабулда беморлар пойтахтдан келган малакали шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилиб, бепул дори воситалари билан таъминланди.

 

 

ПОЙТАХТ АҲОЛИСИ СОҒЛОМЛАШТИРИЛМОҚДА

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида пойтахтимизнинг Сергели туманида ўтказилган сайёр тиббий қабулда 150 нафардан ортиқ энг малакали мутахассислар томонидан аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди.

 

 

8-20.10.2022 ЙИЛ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР ВА CОВИД-19 БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-сонли 8.01.2022 йилдаги "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини ҳудудларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун юбориш тўғрисида" ги буйруқлари ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг буйруғи билан эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар 39-сонли 30.094.2022 й.,  мен Рахимов Равшан Абдуллаевич 18 октябрдан 20 октябрдагача Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига хизмат сафарида бўлдим.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 8-январдаги “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини ҳудудларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун юбориш тўғрисида”ги 4-сонли буйруғи ва фармойишига асосан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг 30.09.2022 йилдаги 39-Х сонли буйруғи билан 2022-йил 18-октабрдан 20-октабргача мен Рахимов Равшан Абдуллаевич Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига хизмат сафарида бўлдим.

Иш сафари давомида Республика болалар юқумли касалликлар шифохонаси ва Нукус шаҳридаги 1-сонли клиник кўп тармоқли шифохонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида амалий соғлиқни сақлаш шифокорлари билан 3 та долзарб масалалар юзасидан семинарлар ўтказилди. Грипп,  ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва CОВИД-19 нинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, диагностикаси, этиотроп терапияси, профилактикаси, эпидемиологик назорати. Семинарларда жами 108 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этди.

 

 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимларининг 2022 йил 1 -3 ноябрь кунлари Жиззах вилоятига хизмат сафари

Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2018 йил 17 августидаги 542-сонли "Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг, ташҳисоти, давоси ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги" 2022 йил, 13-августдаги 24-01203-сонли кўрсатма хати асосида Жиззах вилоятида СЭО ва ЖС билан биргаликда ўқув семинар ўтказилди. Семинар вирусли гепатитлар А, В, С, Д, Е бўйича бўлиб ўтди. Маърузани Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ходимларининг Вирусология илмий-тадқиқот институти мустақил изланувчиси И.Б. Ражабов томонидан ўқиб эшиттирилди. Бунгдан ташқари, Республика Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати етакчи мутахассиси Қ.Халиков томонидан "Сил касаллигида эпидемиологик суриштирув ўтказиш, ҳисобот юритиш, касаллик ўчоқларини ҳисоботга олиш.Юқумли касалликлар шифохоналари билан ўтказиладиган солиштирма хисоблаш ишлари,ҳисоботларнинг   туғрилиги ва ҳаққанийлигини таъминлаш”, Сил касаллиги таснифи ва эпидемиологияси," мавзусида маърузалар тингловчиларга эшитиб ўттирилди.

Семинарлар Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида  СЭО ва ЖС ходимлари, поликлиникалардан оилавий шифокорлар, инфекционистлар, улардан ташқари  эпидемиолог, фтизиатр шифокорлари ва бошқалар иштирок этишди.

Семинарда парентерал вирусли В,С,Д гепатит, ва энтерал вирусли А,Е гепатит касалликлари бўйича маърузалар ўқилди. Вирусли гепатит юқумли инфекциялар бўйича дунёдаги вазият бўйича ҳам маълумотлар берилиб, тиббиёт ходимларининг бу йўналишдаги ҳушёрлигини ошириш бўйича маслаҳатлар берилди

 

 

 

"2023-2024 йил ўткир респиратор инфекцияларнинг хусусиятлари" бўйича семинар. Тошкент, 26 сентябрь, 2023 йил

2023 йил 26 сентябрь куни, Тошкент шаҳар ССББнинг 2023 йил 19 сентябрдаги 01/6042-сонли кўрсатма хатига асосан, Тошкент шаҳри аҳоли ўртасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштирши, аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича чора тадбирларни кучайтириш мақсадида, Шайхонтохур туманида жойлашган «2-сонли Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми» биноси мажлислар залида Вирусология ИТИ ходими, тиббиёт фанлари доктори Рахимов Равшан Абдуллаевич томонидан «Грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар, қизамиқ, кўк йўтал касалликлари эпидемиологияси, клиникаси, дифференциал диагностика, лаборатор таҳлили, даволаш, профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора тадбирлар» мавзусида маъруза ўқилди.

Ушбу семинарда бош инфекционист, педиатр, иммунолог, гинекологлар, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбар ўринбосарлар, оилавий поликлиника раҳбар муовинлари, юқумли касалликлар шифоналари, ҳаво –томчи йўли орқали тарқаладиган юқумли касалликлар билан шуғулланувчи шифокор эпидемиолог, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимларининг мутахассислари иштирок этдилар.

 

 

«2023-2024 йиллар мавсумида ўткир респиратор инфекцияларнинг хусусиятлари» бўйича семинар, 11 октябр 2023 йил Тошкент

 

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги 01/08-1495 сонли хатига асосан, 2023 йил 11 октябр куни ўткир респиратор инфекциялар мавсуми бошланиши туфайли ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофазалаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг мажлислар залида РИЭМЮПКИАТМ Вирусология ИТИ катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Рахимов Равшан Абдуллаевич томонидан «Грипп, COVID-19 ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар эпидемиологияси, клиникаси, дифференциал ташхисоти, лаборатор таҳлили, даволаш, профилактика ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирлар» мавзусида маъруза тақдим этилди. Ушбу семинарда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг барча йўналишдаги 84 нафар мутахассислари иштирок этди.