Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Вирусология илмий текшириш институти аҳолини бепул скрининг текширувидан ўтказмоқда

14 Июнь 2022

 

7-9 ЁШЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА HBSAG НИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА СЕРОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ

ЖССТ ва CDC вакиллари билан биргаликда 7-9 ёшли мактаб ўқувчилари орасида HBsAg ни аниқлаш бўйича серологик тадқиқотлар ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилди. Май ойида танланган мактабларда тренинглар ва тадқиқот ишлари ўтказилди.

 

 

Касалликнинг юқори даражада тарқалишига қарамай, В ва С гепатит вирусларини юқтирган одамларнинг аксарияти уларни юқтирганлигини билишмайди.

Оқибатда гепатит жигар циррози ва жигар саратони каби асоратларга олиб келади.

Гепатитни эрта ташхис қўйиш ва даволаш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда аҳолини бепул скрининг текширувидан ўтказмоқда.

Ҳозирги кунда беморларни қабул қилиш Тошкент шаҳрида 5 та ва Республика бўйича 6 та вилоятларнинг марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳридаги поликлиникаларда:

1. Шайхонтоҳур туманининг марказий поликлиникаси
2. Чилонзор туманининг марказий поликлиникаси
3. Учтепа туманининг марказий поликлиникаси
4. Олмазор туманининг марказий поликлиникаси
5. Мирзо-Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиникаси
6. Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиникаси

Республиканинг қуйидаги вилоятлари учун:

1. Самарқанд вилояти: 2,4,9,12- оилавий поликлиникаларда
2. Сурхондарё вилояти:1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда
3. Сирдарё вилояти: Мирзарабод, Гулистон, Янгиер -оилавий поликлиникаларда
4. Андижон вилояти: 1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда
5. Наманган вилояти:1,3,9,10- оилавий поликлиникаларда
6. Фарғона вилояти : 1,4,5,6 -оилавий поликлиникаларда

Текширувдан ўтишни унутманг.

 

ЭНДИ ГЕПАТИТНИ ЖИЛОВЛАШ МУМКИН БЎЛАДИ

 

 

Ўзбекистон Республикасида гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта ташҳислаш мақсадида ўтказилаётган скрининг натижалари (2022 йил 1 август ҳолатига)

Ҳудудлар

Жами ўтказилган таҳлиллар сони

Андижон вилояти

35300

Бухоро вилояти

684

Жиззах вилояти

2993

Навоий вилояти

1082

Наманган вилояти

36264

Самарқанд вилояти

48620

Сирдарё вилояти

12829

Сурхондарё вилояти

42816

Фарғона вилояти

38946

Хоразм вилояти

200

Қашқадарё вилояти

5200

Қорақалпоғистон Республикаси

200

Тошкент вилояти

6036

Тошкент шаҳри

61539

Жами

292709

 

 

 

GEPATIT TEKSHIRUVLARIDAN BEPUL O‘TING

Sog‘liqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati va  RIEMYUPKIATM  Virusologiya ilmiy- tadqiqot instituti  hamkorlikda quyidagi oilaviy poliklinikalarda virusli gepatitning “В” va “С” turlarini erta aniqlash uchun  bepul skrining tadbirlari o‘tkazmoqda:

Toshkent shahri:

Shayxontohur tuman markaziy poliklinikasi;

Chilonzor tuman markaziy poliklinikasi;

Uchtepa tuman markaziy poliklinikasi;

Olmazor tuman markaziy poliklinikasi;

Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 8-sonli oilaviy poliklinikasi;

Yashnobod tumanidagi 30-sonli oilaviy poliklinikasi.

Andijon viloyati:

 Andijon shahar 1-, 2-, 3 va 4-sonli oilaviy poliklinikalar.

Buxoro viloyati:

Buxoro shahar 4-, 5 va 11-sonli oilaviy poliklinikalar;

Gʻijduvon tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika.

Jizzax viloyati:

Jizzax shahar 1-, 2-, 3-, 4 va 5-sonli oilaviy poliklinikalar.

Qashqadaryo viloyati:

Qarshi shahar ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika;

Qarshi shahar 4-, 5 va 6-sonli oilaviy poliklinika;

Chiroqchi tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika.

Navoiy viloyati:

Navoiy shahar 1-, 2-, 3 va 4-sonli oilaviy poliklinikalar.

Namangan viloyati:

Namangan shahar 1-, 3-, 9 va 10-sonli oilaviy poliklinikalar.

Samarqand viloyati:

Samarqand shahar 2-, 4-, 9 va 12-sonli oilaviy poliklinikalar.

Surxondaryo viloyati:

Termiz shahar 1-, 2-, 3-, 4 va 5-sonli oilaviy poliklinikalar.

Sirdaryo viloyati:

Sirdaryo tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika;

Mirzabod tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika;

Yangiyer shahar ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika;

Guliston shahar 2 va 4-sonli oilaviy poliklinikalari;

Toshkent viloyati:

Yuqori Chirchiq tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika, 66 va 67-sonli oilaviy poliklinikalar.

Saksonota oilaviy shifokor punkti.

Farg‘ona viloyati:

Farg‘ona shahar 1-, 4-, 5 va 6-sonli oilaviy poliklinikalar.

Xorazm viloyati:

Urganch shahar ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika hamda 1-, 2 va 3-sonli oilaviy poliklinikalar.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi:

Nukus shahar 1-,3-, 5 va 6 sonli oilaviy poliklinikalar.

Shunday imkoniyatdan foydalanib qoling!

Bepul  tekshiruvlardan o‘z vaqtida o‘tib oling!

Sanepidxizmat

Matbuot xizmati

️@sanepidxizmat

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда вирусли гепатитнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун бепул скрининг скрининг текширувлари ўтказилмоқда.

 

 

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусли гепатитнинг В ҳамда С турларини эрта аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари ўтказмоқда

 

Ўзбекистонда вирусли гепатитни бепул текшириш бошланди 

 

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусли гепатитнинг В ҳамда С турларини эрта аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари ўтказмоқда

 

Тошкент

 Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси;

 

Чилонзор тумани марказий поликлиникаси;

 

 Учтепа тумани марказий поликлиникаси;

 

 Олмазор тумани марказий поликлиникаси;

 

 Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника;

 

Яшнобод туманидаги 30-оилавий поликлиника.

 

Қорақалпоғистон

 

Нукус шаҳридаги 1 -, 3 -, 5-ва 6-оилавий поликлиникалар

 

Андижон вилояти

 

Андижон шаҳридаги 1 -, 2 -, 3-ва 4-оилавий поликлиникалар.

 

Бухоро вилояти

 

Бухоро шаҳридаги 4 -, 5-ва 11-оилавий поликлиникалар

 

Ғиждувон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

 

Жиззах вилояти

 

Жиззах шаҳридаги 1 -, 2 -, 3 -, 4-ва 5-оилавий поликлиникалар

 

Қашқадарё вилояти

Қарши кўп тармоқли марказий поликлиникаси

 

Қарши шаҳридаги 4 -, 5-ва 6-оилавий поликлиникалар

 

Чиракчинский тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

 

Навоий вилояти

 

Навоий шаҳридаги 1 -, 2 -, 3-ва 4-оилавий поликлиникалар

 

Наманган вилояти

 

Наманган шаҳридаги 1 -, 3 -, 9-ва 10-оилавий поликлиникалар

 

Самарқанд вилояти

 

Самарқанд шаҳридаги 2 -, 4 -, 9-ва 12-оилавий поликлиникалар

 

Сурхондарё вилояти

 

Термиз шаҳридаги 1 -, 2 -, 3 -, 4-ва 5-оилавий поликлиникалар

 

Сирдарё вилояти

 

Сирдарё вилояти кўп тармоқли марказий поликлиникаси

 

Мирзобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси

 

Янгиер шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси

 

Гулистон шаҳридаги 2-ва 4-оилавий поликлиникалар

 

Тошкент вилояти

 

Юқори Чирчиқ тумани кўп тармоқли  марказий поликлиникаси, 66 ва 67-оилавий поликлиникалар

 

Саксонота  оилавий шифокори пункти

 

Фарғона вилояти

 

Фарғонадаги 1 -, 4 -, 5-ва 6-оилавий поликлиникалар.

 

Хоразм вилояти:

 

Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва 1 -, 2-ва 3-оилавий поликлиникалар.

 

Гепатит С га чалинган фуқаролар бепул дорилар билан даволанади

 

 

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТНИНГ В ВА С ТУРЛАРИНИ АҲОЛИ ОРАСИДА ЭРТА АНИҚЛАШ

 

2022 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Вирусли гепатитларнинг В ва С турларини аҳоли орасида эрта аниқлаш қарорда кўрсатилган асосий йўналишлардан бири бўлиб, юртимизнинг барча ҳудудларида мазкур касалликларни ташхислаш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилмоқда. Вирусли гепатит С аниқланган беморлар вирусга қарши дори воситалари билан бепул таъминланмоқда. Бу бир томондан “мулойим қотил” номини олган гепатит С вирусининг организмдан чиқиб кетиши яъни вирус элиминациясига эришиш орқали кўпинча ўлимга сабаб бўладиган касаллик асоратлари ҳисобланган жигар циррози ва жигар саратонининг олди олинса, бошқа томондан вируснинг бартараф қилиниши боис инфекциянинг аҳоли орасида тарқалишига барҳам берилади.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/205

 

Нима учун гепатит С "мулойим қотил" деб аталади — вирусолог билан интервью

 

Гепатит С асоратлари жигарда 25 йил сақланиб қолиши ва саратон ёки диабет келтириб чиқариши мумкин — вирусолог.

2021 йилда Ўзбекистонда вирусли гепатит С (ВГС)ни бартараф этиш бўйича миллий дастур ишга туширилди. Дастур мақсади – 2030 йилгача мамлакатда гепатит С билан касалланиш ҳолатларини йўқ қилиш. Ўзбекистонга бу борада Миср вирусга қарши дори воситалари етказиб бериш орқали ёрдам бермоқда.

2023-2024 йилларда бутун Ўзбекистон бўйлаб 5 миллионга яқин одам вирусли гепатит С ва В турлари бўйича тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. 140 мингга яқин бемор даволанади.

ВГСнинг хавфлилиги нимада, у одатда қандай инсонларга юқади ва қайси ҳолларда касалликни даволаш қийин – бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология институти директори Эркин Мусабаев Sputnik мухбирига маълумот берди.

— Эркин Исакович, вирусли гепатит С нинг хавфли хусусиятлари нимада?

- Бу касалликни “мулойим қотил” деб аташлари бежиз эмас, сабаби – касаллик юққанидан 20-25 йил кейин ҳам бемор жигари зарарланганлиги ҳақида билмаслиги мумкин. Жигар циррози бошланиши ва у саратонга айланиши мумкин ёки бошиданоқ саратон ривожланиши мумкин. Бу эса касалликнинг жиддий асорати бўлиб, у ҳеч қандай клиник кўринишларсиз кечади.

- Балким қандайдир ташвишга солувчи белгилари бордир?

 Аниқ белгилар йўқ. Касалликнинг касалликнинг мураккаблиги ва хавфли хусусияти ҳам шунда. Аммо жиддий эътибор бериш керак бўлган аломатлари мавжуд – сурункали чарчоқ, анемия (масалан, тирноқлар парчалана бошлайди), жигар етишмовчилиги кучаяди, хусусан, билирубин, АЛТ ва АСТ кўрсатгичлари.

— Ўзбекистонда гепатит С билан касалланганлар сони қанча?

- Биздаги маълумотларга кўра, беморларнинг атиги 10 фоизи ўз касаллигидан хабардор, Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 3 фоизи гепатит С вируси ташувчиси ҳисобланади. Бу 600 мингга яқин беморни ташкил қилади. Бироқ, 85 минг бемор даволаниб тузалган.

- Гепатит С билан касалланган беморлар қандай даволанади? Диагностика ва даволаниш пуллими?

— Вирусли гепатит С даволанади. Бугунги кунда беморлар ташхисдан ўтиб, давлат ҳисобидан даволанмоқда. Вилоят юқумли касалликлар шифохоналари қошида ҳудудий гепатология марказлари фаолият юритмоқда.

Гуманитар ёрдам доирасида гепатит С ни даволаш учун дори-дармонлар – “Даклатасвир” и “Софосбувир” Мисрдан юборилади.

Айни пайтда биз беморларни фаол равишда қабул қилмоқдамиз ва иккала дори ҳам келтирилгандан сўнг, уларни ҳудудлар бўйича тарқатишни бошлаймиз.

Даволаш уч ой давомида бир вақтнинг ўзида иккита препаратни қабул қилишдан иборат. Касалхонага жойлашишга ҳожат йўқ. Ножўя таъсирлари деярли йўқ. 95-96% беморлар даволанганидан сўнг тузалади.

- Қандай ҳолатларда гепатит С ни даволаш қийин?

— Кечиктирилган босқичида ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта касалликлар бўлса. Масалан, ортиқча вазн ва диабет бўлиши мумкин. Айтганча, гепатит С нинг ўзи қандли диабет касаллигига олиб келади. Бу унинг жигардан ташқари кўрсатиши мумкин бўлган хавфидир.

- ВГС ни аниқлаш учун қандай таҳлиллар топширилади ва натижани қанча вақт ичида олиш мумкин?

 Таҳлил тезкор тўплам ёрдамида 100% аниқлик билан амалга оширилади. Бунинг учун бармоқдан бир томчи қон олиш етарли. Умуман олганда, мобил лаборатория ҳақида гап кетмоқда. Натижани 5-7 дақиқада оламиз. Барча натижалар компьютерлаштирилади ва дарҳол маълумотлар базасига киритилади. Шу йўсинда миллионлаб инсонлар касалликнинг ушбу шакли борасида тиббий кўрикдан ўтиши мумкин.

— Ўзбекистонда гепатит С ни тўлиқ бартараф этиш дастури амалга оширилмоқда. Бу жараён қандай кетмоқда?

Биринчидан, аҳолининг ушбу касаллик ҳақида хабардорлигини ошириш керак. Иккинчидан – скрининг тизимини ташкил қилиш зарур. Технология мавжуд, лекин уни жорий қилиш керак. Бутун мамлакат бўйлаб маълумотлар базасини яратиш даркор, биз бу билан икки йилдан бери шуғулланмоқдамиз.

Президент қарори доирасида 500 минг кишини текширувдан ўтказиш учун маблағ ажратилди. Аммо гуманитар ёрдам дори-дармонлари етарли бўлгани учун, энди биз йилига 2-3 миллион одамни кўрикдан ўтказиш даражасига эришмоқчимиз. Бу йил икки миллион, келаси йили уч миллион. Масала – ЖССТ 90-90-60 мақсадларига эришишдир. Бунинг учун беморларнинг 90 фоизини аниқлаш, уларни даволаш ва ВГС асоратлари натижасида содир бўлган ўлим даражасини 60 фоизга камайтириш керак.

Биз гепатит С бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш билан бир қаторда, миллий дастур доирасида жигар саратони бўлган гепатокарцинома бўйича ҳам эрта скринингдан ўтказамиз. Чунки унинг асосий сабабчиси гепатит В ва С вируслари. Жорий йилнинг кузидан бошлаб шифокор-мутахассисларни ультратовуш диагностикасини ўтказиш бўйича тайёрлашни бошлаймиз. Бу Ганновер гепатология маркази билан ҳамкорликдаги йирик лойиҳадир. Кўпгина шифокорлар, гепатокарциномани дастлабки даволаб бўладиган босқичдалигида аниқлай олмайдилар.

— Қандай инсонларда касалликни юқтириш хавфи юқорироқ ва гепатит С юқиш йўллари қандай?

- Афсуски, биринчи бўлиб шифокорларда юқтириш хавфи катта. Бундан ташқари, кўпинча аёллар, масалан, косметологлар ва стоматологлар хизматларидан фойдаланиш жараёнида юқтириши мумкин. Аммо бугунги кунда гепатит С билан касалланган беморларнинг асосий гуруҳи 2000 йилларда касалланган беморлардир. Ҳозирда, ҳар ҳолда Тошкентда, янги касалланиш ҳолатлари анча кам.

Гап шундаки, ўша йилларда қон қуйиш амалиёти хавфли бўлган, текширув усулларининг сезгирлиги эса 60% дан ошмаган.

- Гепатит С ни қайта юқтириш мумкинми?

- Мумкин. Кўпинча буларга белгиланган тавсияларга амал қилмаган беморлар киради. Масалан, инъекцион гиёҳвандлик дардига йўлиққанлар. Яхшиямки, улар тобора камайиб бормоқда. Бир сафар беморда ҳатто мутант-вирусни аниқлаганмиз – бир вирус ҳали организмдан чиқиб кетмаган, иккинчиси эса аллақачон биринчи вирусни қоплаб олган эди. Бизда бу борада илмий мақоламиз ҳам бор. Лекин бу, албатта, истисно ҳолат.

Манба: https://sputniknews.uz/20230614/gepatit-c-muloyim-qotil-isakov-35966343.html

 

 

Гепатит “С” билан касалланган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади.

Манба: https://qalampir.uz/n/89869

 

Аҳоли саломатлиги доим эътиборда

Манба: @zamon_lavhalar