Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Замонавий лаборатория тахлилларини қўллаб Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан муқаддам касалланган шахслар орасида донорларни аниқлаш ва уларнинг қон плазмасидан ушбу инфекция билан касалланган беморларни даволашда фойдаланиш;
Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касаллан донорларнинг қон плазмаси банки яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-243-сонли қарорини 5.4-бандида Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратиш вазифаси белгиланган.
Топшириқдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари белгиланди ва ушбу ҳудудларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалган 31 нафар шахслардан қон олиниб, жами 32 литр 305 мл донорларнинг қон плазмаси банки яратилди.
Яратилган ушбу қон плазмаси ҳудудларда аҳоли орасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги кузатилганда, уларни даволаш мақсадлари учун самарали натижа беради ва мазкур касалликнинг оғир асоратларини олдини олишга замин яратади.