Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Оқибатда гепатит жигар циррози ва жигар саратони каби асоратларга олиб келади.
Гепатит — бу сокин қотил.
Гепатитни эрта ташхис қўйиш ва даволаш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда аҳолини бепул скрининг текширувидан ўтказмоқда.
Ҳозирги кунда беморларни қабул қилиш Тошкент шаҳрида 5 та ва Республика бўйича 6 та вилоятларнинг марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳридаги поликлиникаларда:
1. Шайхонтоҳур туманининг марказий поликлиникаси
2. Чилонзор туманининг марказий поликлиникаси
3. Учтепа туманининг марказий поликлиникаси
4. Олмазор туманининг марказий поликлиникаси
5. Мирзо-Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиникаси
6. Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиникаси
Республиканинг қуйидаги вилоятлари учун:
1. Самарқанд вилояти: 2,4,9,12- оилавий поликлиникаларда
2. Сурхондарё вилояти:1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда
3. Сирдарё вилояти: Мирзарабод, Гулистон, Янгиер -оилавий поликлиникаларда
4. Андижон вилояти: 1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда
5. Наманган вилояти:1,3,9,10- оилавий поликлиникаларда
6. Фарғона вилояти : 1,4,5,6 -оилавий поликлиникаларда
Текширувдан ўтишни унутманг.