Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Сиз ўз саломатлигингиз ҳақида қайғурасизми? Унда бизнинг лойиҳаларимизда бепул иштирок этинг!

12 Май 2022

Вирусология илмий-текшириш институти томонидан 2 та лойиҳа доирасида аҳолига бепул текширув амалга оширилмоқда. Улар қуйидагилар:

 

Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида бачадон бўйни саратони касаллигини эрта аниқлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 та ва Андижон вилоятида фаолият юритаётган 2 та марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри аҳолиси учун:

  1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси. Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани-19, Юнус ота кўчаси, 2-уй. 71 223-10-81 71 223-10-80
  2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси. Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 7-“А” уй.  71 273-51-99 71 273-38-19
  3. Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси. Тошкент шаҳри, ТТЗ-2. 71 261-64-60 71 264-56-15
  4. Яшнобод тумани марказий поликлиникас. Тошкент шаҳри, Яшнобод кўчаси, Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.  71 231-75-08
  5. Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси. Тошкент шаҳри, Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.  71 242-06-95

 

Андижон вилояти аҳолиси учун:

  1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси. Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.  74 226-52-34 74 226-76-98
  2. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси. Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй. 74 227-42-74

 

Вирусология илмий текшириш институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда аҳоли орасида вирусли гепатит касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш мақсадида бепул скрининг текширувидан ўтказмоқда.

 

Ҳозирги кунда беморларни қабул қилиш Тошкент шаҳрида 5 та ва Республика бўйича 6 та вилоятнинг марказий ва оилавий поликлиникаларида бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

 

Тошкент шаҳридаги поликлиникаларда:

  1. Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси;
  2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси;
  3. Учтепа тумани марказий поликлиникаси;
  4. Олмазор тумани марказий поликлиникаси;
  5. Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиника;
  6. Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиника.

 

Республиканинг қуйидаги вилоятлари учун:

Самарқанд вилояти:

  1. 2-, 4-, 9- ва 12-оилавий поликлиникаларда.

Сурхондарё вилояти:

  1. 1-, 2-, 3- ва 4-оилавий поликлиникаларда.

Сирдарё вилояти:

  1. Мирзарабод, Гулистон ва Янгиер оилавий поликлиникаларида.

Андижон вилояти:

  1. 1-, 2-, 3-, 4-оилавий поликлиникаларда.

Наманган вилояти:

  1. 1-, 3-, 9- ва 10-оилавий поликлиникаларда.

Фарғона вилояти:

  1. 1-, 4-, 5-, 6-оилавий поликлиникаларда.

 

Бепул текширувлардан ўз вақтида ўтинг!

Бундай имкониятдан унумли фойдаланинг!