Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Ахборот хабари - Тошкентдаги кузги гепатология мактаби

29 Май 2023

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти

 

Ўзбекистон гепатологлар ассоциацияси

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизни 2023 йил 10-11 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тошкентдаги кузги гепатология мактаби» халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Ташкилотчилар:

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
- РИЭМЮПКИАТМнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти
- Ўзбекистон гепатологлар ассоциацияси

 

Анжуман доирасида қуйидаги йўналишларда ялпи мажлис, панель муҳокамалари, очиқ сессиялар ва ёш олимлар танлови ўтказилиши режалаштирилган:

- Ўзбекистонда ва бутун дунёда В ва C вирусли гепатитларни элиминация қилиш Миллий дастурини амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммолар ва тўсиқлар
- Гепатит D ни даволаш ва олдини олиш соҳасидаги ютуқлар
- Гепатоцеллюляр карциномани эрта ташхислаш ва даволаш соҳасидаги ютуқлар
- Алкоголсиз ёғли жигар касаллиги: долзарб муаммолар ва келажакдаги муаммоларни бартараф этиш учун йўналишлар

Анжуман формати (кундузги иштирок).

Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус, инглиз

Анжуманда иштирок этиш учун етакчи мутахассисларни, илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тадқиқот марказлари ходимларини, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларни, университет ходимлари ва талабаларини, тиббиёт ташкилотлари, компаниялар ходимларини таклиф қиламиз.

Рўйхатдан ўтиш: талабларга мувофиқ берилган doс. форматидаги анжуманда иштирок этиш учун ариза (1-илова) 2023 йил 10 сентябргача viruzb@mail.ru электрон почтаси орқали юборилиши керак

Манзил: Янгишаҳар кўчаси, 7а Юнусобод 3, Тошкент, 100194
РИЭМЮПКИАТМнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти
Тел: (+99871) 231-18-62

Сизни анжуманда кўришдан хурсанд бўламиз!