Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

2 Октябрь 2020

2020 йил 2 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 454 (+164) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 53 955 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.