Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига асосан, Ўзбекистонда COVID-19 оқибатларига қарши курашиш бўйича комплекс дастур муваффақиятли амалга оширилмоқда. Корея ҳукумати COVID-19 га қарши курашиш дастурини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 2020-2021 йилларга мўлжалланган 10,0 миллион AҚШ доллари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 9,0 миллион AҚШ доллари ва қўллаб-қувватлаш учун 1,0 миллион AҚШ доллари миқдорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун грант ажратди. Ҳозирда KOICA Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш агентлиги, Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган вирусология илмий-тадқиқот институти эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Миллий болалар тиббиёт маркази ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва илмий-тадқиқот муассасалари билан қатор лойиҳаларни амалга ошириб ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Комплекс дастур доирасида KOICA Вирусология илмий-тадқиқот институтини кўп қиррали компютер томографияси, эндоскопик текширув ва лаборатория жиҳозлари шунингдек, қурилиш ва инфратузилма ишларига тадқиқот учун биноларни тайёрлашга ҳисса қўшди.
Шу муносабат билан 2022-йил 12-май куни Вирусология институтида МСКТ бўлимининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) – бу инсон танасини сканерлашга асосланган аниқ диагностиканинг замонавий усули. Ушбу усул ўсимта ва ўсимта бўлмаган этиологиянинг дастлабки босқичларида органлардаги турли хил патологик ўзгаришларни аниқлашга қаратилган.
МСКТ COVID-19да нафас олиш тизимининг шикастланиш даражасини аниқлаш учун кенг қўлланилади, чунки ҳатто клиник аломатлар бўлмаган тақдирда ҳам у ўпкадаги ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. Бу ўз вақтида даволанишни бошлаш ва касалликнинг оғир босқичидан қочиш имконини беради.