Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Миср Араб Республикаси илк марта Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларини юборди

11 Сентябрь 2022

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

                Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи  Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари  Курбанов Ботиржон Журабоевич, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Тожиев Ботир Мирхашимович  Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавкулотта ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

 

 

     ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот етади. Бутунжаҳон гепатит альянсининг 2021 йил июль маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса  ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:

— вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;

— скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;

— соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;

— барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш;

 

 

 

Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Миср хукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган  гепатит С вирусига карши  15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона «Даклатасвир» (жами 30 минг дона) умумий қиймати 302 минг АҚШ долларига тенг дори моддалари  Республикамизда скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг “С” тури аниқланган беморларга берилади.

Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.