Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Fortis шифохонаси (Ҳиндистон) гастроэнтерология ва жигар трансплантацияси бўлими бош маслаҳатчисининг ташрифи.

16 Ноябрь 2021

Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Fortis Healthcare group (Ҳиндистон)  шифохонаси ўртасида имзоланган меморандум доирасида 2021-йил 18-ноябр куни Гастроэнтерология ва жигар трансплантацияси бўлими бош маслаҳатчиси доктор Мукул Растоги ташриф буюрди.

Ташриф дастурига кўра, доктор Мукул Растоги Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Э.И.Мусабаев  билан учрашди ва сурункали вирусли гепатит бўйича дунёда мавжуд вазият ва даволаш усулларини муҳокама қилинди. Сўнгра Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасида жигарнинг оғир касалликлари, хусусан, жигар циррози билан оғриган беморларнинг амбулатор маслаҳати бўлиб ўтди. Шифокорлар билан биргаликда ҳар бир клиник ҳолат батафсил таҳлил қилиниб, тавсиялар берилди. Маслаҳат якунида доктор Мукул Растоги Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимларига “Делта агенти мавжуд вирусли гепатит В билан касалланган беморларни кузатиш” мавзусида маъруза ўқиди ва ўзбекистонлик ҳамкасбларининг саволларига жавоб берди.

Ташриф самарали бўлди. Доктор Мукул Растоги ўз билимлари билан Вирусология илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан фикр алмашди, беморлар юқори малакали хорижлик мутахассисдан маслаҳат олиш имконига эга бўлганликлари учун миннатдорчилик билдиришди. Учрашувнинг аҳамияти ва самарали эканлиги барча томонлар томонидан қайд этилди. Доктор Мукул Растогининг ташрифи оммавий ахборот воситаларида ёритилди.