Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчиликка (PhD ва DSc) 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул эълон қилади:
14.00.10 – Юқумли касалликлар
14.00.30 – Эпидемиология
03.00.04 - Микробиология ва вирусология
Изоҳ: Таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчиликка (PhD ва DSc) хужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ягона электрон тизими сайти орқали (www.phd.mininnovation.uz) онлайн амалга оширилади.
Таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (PhD)
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак
- ариза;
- маълумотнома
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- магистратура диплом ёки клиник ординатура диплом нусхаси;
- нашр қилинган илмий мақолалар рўйхати (1 та мақола ва 2 та тезис);
- чоп этилган илмий ишларнинг нусхалари.
Таянч докторантурага (PhD) кириш учун талабгорлар имтиҳонларини топширади:
- мутахассисликлар (микробиология ва вирусология, юқумли касалликлар)
- чет тили (аввал ўқиган таълим даражасида).
Мустақил изланувчиликка (PhD) кириш учун талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбатдан ўтади.
Доктарантура (DSc) ва мустақил изланувчиликка (DSc)
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак
- ариза;
- маълумотнома
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- фан доктори ёки PhD дипломининг нусхаси;
- нашр қилинган илмий мақолалар рўйхати (3 та мақола, 2 та тезис);
- чоп этилган илмий ишларнинг нусхалари.
Докторантурага (DSc) ва мустақил изланувчиликка (DSc) кириш учун талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбатдан ўтади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача
Ҳужжатларни қабул қилиш манзили:
100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод, Янги шаҳар кўчаси, 7А.
Телефон / факс: (99871) 224-83-26
Қабул вақти: душанба-жума 09.00-16.00