Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Бачадон буйин саратонига ўзингизни бепул текширтиринг!

7 Апрель 2022

Ҳозирги кунда вируслар сабабли келиб чиқувчи касалликлар инсон саломатлигида долзарб муаммолардан бири бўлмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 604 минг нафардан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилиб, шундан 342 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этмоқда.
Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратонидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15–44 ёш) орасида эса бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда туради.
Бачадон бўйни саратони – бу олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади. Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади.
Бачадон бўйни саратони-белгиларсиз бўлади ,фақатгина теширувлар орқали аниқлаш мумкин.Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Одам папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди.
Фақатгина мунтазам текширувлардан ўтиш, эрта ташхис ва даво чаролари орқали касалликни енгиш мумкин.
Шу мақсадда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида 5 та ва Андижон вилоятида 2 та марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

 

Тошкент шаҳри бўйича:

  1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
    Юнусобод тумани 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.
  2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
    Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-а уй..
  3. Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
    ТТЗ-2 мавеси, Аҳиллик маҳалласи.
  4. Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
    Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.
  5. Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси
    Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.

 

Андижон вилояти бўйича:

  1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
    Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.
  2. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
    Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

 

Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР
(бачадон бўйни саратони) га бепул текширилди.
Тошкент шахри ва Андижон вилояти бўйлаб 10000 нафардан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтишди.
Текширув натижалари буйича 10% фоиз аёлларда, вирус аниқланди.
Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.

 

Имкониятингизни қўлдан бой берманг !
П Бепул текширувлардан ўз вақтида ўтинг !