Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

2022/2023 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари,

8 Август 2022

тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика
ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Илмий-тадқиқот
институтлари кесимида клиник ординатура(резидентура)га умумий ва мақсадли қабул


Р Е Ж А С И

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли
ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти клиник ординатурада ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон қилади


Вирусология илмий-тадқиқот институти «Юқумли касалликлар» мутахассислиги бўйича клиник ординатурага қабул қилади. Кириш имтиҳони мутахассислик бўйича тест ва оғзаки сўров ўтказиш шаклида ўтказилади.
Танлов шартлари ва қабул қилиш қоидалари бўйича маълумотлар Вирусология илмий-тадқиқот институтининг https://riv.uz/ сайтида жойлаштирилган. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 20 июлдан ва 22 августгача.

Белгиланган муддатдан кейин ҳужжатлар қабул қилинмайди. Қабул қилиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар институтнинг клиник ординатурага қабул қилиш бўйича масъул котибига тақдим этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили:
100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод, Янги шаҳар кўчаси, 7А.
Маълумот учун телефон: (99871) 231-18-62
Қабул вақти: душанба-жума 09.00-16.00

Клиник ординатура
(резидентура)га ўқишга кириш учун талабгорлар тиббиёт олий таълим муассасаси ёки илмий марказ қабул комиссиясига қуйидаги
ҳужжатларни тақдим этади:

-клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги кўрсатилган ҳолда,
олий таълим муассасаси (ихтисослаштирилган илмий маркази, илмий-тадқиқот институти) ректори (директори) номига ариза;
-олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
-086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
-қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Батафсил маълумот:

▶️https://online.pubhtml5.com/jhog/euur/